Жамият

Эртага Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган эко-акция бўлиб ўтади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЖенщина подметает улицу
Женщина подметает улицу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Эко-акциялар доирасида тозалик, озодалик ва покизаликка ўз ҳиссасини қўшаётган соҳа вакиллари тақдирланади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Эртага "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қатор экологик тадбирлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили Sputnik мухбирига хабар берди.
Жумладан, 18 сентябрь “Бутунжаҳон тозалик куни” (“World Clean up Day 2021”) муносабати билан “Биз сенга бефарқ эмасмиз – ОНА ТАБИАТ!” номи остида эълон қилинган фотосуръатлар танлови ўз ғолибларини аниқлаб тақдирлов маросимлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия хашари сифатида эълон қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2017
Фото
Умумхалқ хашари: Ўзбекистон Наврўзга тайёргарлик кўрмоқда
Акция доирасида ҳудудлардаги турли хилдаги чиқиндиларни тозалаш ҳамда дарахтларни суғориш ва парваришлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Акция ўтказишга масъул ташкилотлар тиббий ниқоблар, иш воситалари, қолқоп, чиқинди йиғиш учун махсус қоплар ҳамда футболка ва махсус кийимлар тақдим этади.
Шунингдек, ободонлаштириш бошқармаларида самарали меҳнат қилиб, тонгни қарши олиб эрта сахардан кўчаларни тозалигига ўз хиссаларини қўшиб келаётган фаррош аёлларни ҳамда Махсустранс ходимларини тақдирлаш маросимларини ўтказиш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader