Сиёсат

Жапаров Марказий Осиёда хавфсизлик белбоғини яратишни таклиф қилди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Садир Жапаров Марказий Осиёда хавфсизлик белбоғини яратишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиёда хавфсизлик белбоғини яратишни таклиф қилди. Давлат раҳбари ўз чиқиши бу ташаббусни Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммитида айтди.
“Минтақада хавфсизлик белбоғини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим”, - деди у.
Президент Киргизии Садыр Жапаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Жапаров Қирғизистоннинг Афғонистон бўйича позициясини билдирди
шунингдек Жапаров Қирғизистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Душанбеда "Кохи Наврўз" мажмуасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ШҲТ ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган йиғилиши бошланди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бошчилигидаги саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари - Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Покистон бош вазири Имрон Хон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Россия президенти Владимир Путин, Хитой раиси Си Цзиньпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди саммитда онлайн режимида иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала