Жамият

Ўзбекистон ва Украина ўртасида авиақатнов қайта тикланмоқда

Самолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Қатнов ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистон ва Украина ўртасида авиақатнов қайта тикланмоқда, деб хабар қилмоқда "Uzbekistan airways" АЖ ахборот хизмати.
Хабарда айтилишича, парвозлар 26 сентябрдан бошлаб, Тошкент–Киев –Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилиши бошланади.
Қатнов ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкент – Киев йўналишидаги авиачипаталар нархи 16.09.2021 ҳолатига кўра, 2 234 655 сўмдан (багажсиз) ва 2 575 535 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда), Тошкент–Киев–Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 4 205 223 сўмдан (багажсиз) ва 4 836 482 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда) бошланади.
Шунингдек, Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида 3% чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader