Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида нималарни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на саммите ШОС
Шавкат Мирзиёев на саммите ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Ўзбекистон президенти Афғонистон борасида ҳамкорликни мувофиқлаштириш, 5 йиллик иқтисодий дастурир тузиш ва ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Душанбеда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти саммитида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев Афғонистон борасида ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ҳамда ахборот хавфсизлигини кучайтиришни таклиф қилди.
Сўз бошида Ўзбекистон президенти Тожикистон раҳбариятига анъанавий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди ва ШҲТнинг бугунги, нотинчлик даражаси ошиб бораётган дунёда, тутган муҳим ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТда олиб борилаётган очиқ диалог муҳити ва ташкилотнинг ҳеч қандай ташқи кучга қарши қаратилмагани муҳим аҳамият касб этаётганини ва ушбу тартибни сақлаб қолиш муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек Ўзбекистон президенти ШҲТ доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди.
Афғонистондаги вазият бўйича:
Афғонистон борасида ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш;
янги ҳукумат билан мулоқотни йўлга қўйиш;
Афғонистон жамиятининг барча қатлам ва гуруҳлари вакиллари давлатбошқарувида бўлиши жуда муҳим;
ҳудудда экстремизм ва радикал ғоялар ўсишига йўл қўймаслик;
Афғонистон ҳудудидан учинчи мамлакатларга хавф солишга йўл қўймаслик;
инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш;
ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш;
хорижий банклардаги Афғонистон давлат активларини блокдан чиқариш;
доимий равишда "ШҲТ-Афғонистон" форматида юқори даражали учрашувлари ўтказиш.
ШҲТ истиқболлари бўйича:
1.
ШҲТ обрўйи ва потенциалини ошириб бориш муҳим. Келажак 5 йилга мўлжалланган яхши қўшничилик ва ҳамкорлик комплекс дастури тузиш.
2.
ШҲТ ҳудудида ички савдони йўлга қўйиш. Унинг ичига савдо тўсиқларини олиб ташлаш бўйича биргаликда қабул қилинган чоралар киритилади. Техник регламентлар ва божхона жараёнларини умумлаштириш.
3.
ШҲт саноат кооперация дастурини қабул қилиш. Давлатларда индустриал кооперация марказлари ташкил қилиш. Биз келгуси йилда ШҲТнинг иқтисодий форуми ва инновациялар ҳафталиги ўтказишга тайёрмиз.
4.
Транспорт алоқалари бўйича ШҲТ стратегиясини қабул қилиш. Бу бизнинг давлатларимизнинг транспорт потенциалини оширади ва "Шарқ - Ғарб" ва "Шимол - Жануб" транспорт коридорлари самарадорлигини оширади. Энергетика коммуникация ва "Яшил тараққиёт" соҳаларида ШҲТнинг узоқ муддатли инфратузилма лойиҳаларини қабул қилиш.
5.
ШҲТ доирасида камбағалликни қисқартириш ва озиқ-овқат муаммоларига бағишланган вазирлар даражасида доимий учрашувлар ўтказиш.
6.
ШҲТ ҳудудида тинчлик ва тотувликни таъминлаш. Бунинг учун ШҲТ РАТС* имкониятларидан кенг фойдаланиш. (У бизга террорчилик, наркотраффик ва ахборот хавфсизлиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш имконини беради - Мирзиёев).
7.
ШҲТнинг кибер хавфсизлик бўйича экспертлар форуми ташкил қилиш.
8.
ШҲТ доирасида маданият, спорт, туризм соҳаларида ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
9.
Соғлиқни сақлаш соҳасида инфецион касалликларни профилактика қилиш ва даволаш борасида биргаликда йўл харитаси қабул қилиш. Ўзаро вакциналар сертификатларни тан олиш.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ декларацияси 2001 йилда Шанхайда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил қилинган эди. 2017 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистон тўлиқ аъзо бўлишди. Афғонистон, Белоруссия, Эрон ва Мўғулистон ШҲТда кузатувчи мақомига эга. Шунингдек 6та давлат “мулоқот шериги” мақомида (Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка). Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов ШҲТ саммитининг ҳуматли меҳмони бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала