Жамият

Халқнинг давлатга ишончини вакциналаш жараёни кўрсатди - адлия вазири

© Sputnik / Рамиз БахтияровРусланбек Давлетов
Русланбек Давлетов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
ЖССТ мутахассислари айтишига кўра, аҳолининг 70% эмланганидан сўнг пандемия тўхташи мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Вакциналаш жараёни халқнинг давлатга ишончини ҳам кўрсатди, деди Адлия вазири Русланбек Давлетов ТДЮУ ўқитувчилари билан бўлган учрашув чоғида.
"Халқнинг давлат органларига ишончи нақадар муҳимлигини вакцинация жараёнида кўрдик. Қаерда, қайси мамлакатда давлатга халқнинг ишончи юқори бўлса, вакцинация даражаси шунча юқори бўляпти – булар ўзаро тўғри пропорционал", - деди вазир.
Русланбек Давлетов айтишига кўра, Ўзбекистонда ҳам вакциналаш жараёни кўнгилдагидек эмас, чунки вацина хорижий мамлакатлар билан бир хил бўлса-да, одамлар орасида ишончсизлик бор.
Маълумот учун, Хитой яқинда 1 миллиард аҳолсини тўлиқ вакциналанганини маълум қилди. Бу ушбу мамлакат аҳолисининг 70%ини ташкил қилади. Россия, дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина яратган бўлса-да, аҳолини эмлаш даражаси нисбатан суст олиб борилмоқда - 17 сентябр ҳолатига 40 млн киши (28% )тўлиқ эмланган.
Ўзбекистонда 7 сентябрь ҳолатига 9,7 млн. киши COVID-19га қарши вакцинанинг камида биринчи дозасини олган. Бу жами эмланувчиларнинг 45,4 %ини ташкил қилади.
"Ижтимой фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 53,2 % эмлашга тайёрлигини кўрсатган, 36,5 % эмлашдан воз кечган ва 10,3 % эса ҳали бир тўхтамга келмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала