Спорт

Футзал: Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг нимчорак босқичига йўл олди

© Ассоциация футбола УзбекистанаУзбекистан впервые в истории вышел в плей-офф чемпионата мира по футзалу
Узбекистан впервые в истории вышел в плей-офф чемпионата мира по футзалу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2021
Мисрга қарши кечган учрашувда Ўзбекистон жамоаси 2:1 ҳисобида устун келди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Мисрга қарши баҳс олиб борди.
Муросасиз курашларга бой бўлган учрашувда Ўзбекистон жамоаси 2:1 ҳисобида устун келди. Учрашувнинг 2-дақиқасида Ҳусниддин Нишонов рақиб дарвозасига тўп кириб, ҳисобни очди. 19-дақиқада Миср ҳисобни тенглаштирди. Мустафо Эид гол урди. 2-бўлимнинг 13-дақиқасида Анасхон Раҳматов гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
Шу тариқа гуруҳда 3 очко қўлга киритган Ўзбекистон термаси тўплар нисбатига кўра энг яхши натижа билан иккинчи поғонани банд этди ва нимчорак финал масаласини ҳал қилди.
Энди ўзбекистонлик футзалчилар чорак финал йўлланмаси учун 24 сентябрь куни Эрон – Аргентина ўртасидаги баҳс мағлубига қарши майдонга тушади.
Чемпионатнинг дастлабки икки баҳсида Ўзбекистон Россия (2:4) ва Гватемалага (4:5) мағлуб бўлганди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон чемпионатининг нимчорак босқичига йўл олди. Ўзбекистон 2016 йили Колумбияда ўтган ўзининг биринчи Жаҳон чемпионатидаги иштирокини гуруҳ босқичида якунлаганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала