Жамият

ССВ: тиббиёт ходимларининг 71,6 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2021
15 сентябрь ҳолатига кўра тиббиёт ходимларини эмлаш учун 982 144 доза вакцина ишлатилган.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 452 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизматининг эмлаш жараёнларининг 5 ярим ойлик таҳлилларига оид тақдим этган маълумотларидан маълум бўлди.
Қайд этилишича, 15 сентябрь ҳолатига кўра тиббиёт ходимларини эмлаш учун 982 144 доза вакцина ишлатилган.
452 205 нафар тиббиёт ходими вирусга қарши 1-доза вакциналари билан эмланган бўлса, уларнинг 324 253 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
“Шундай қилиб, эмланиши керак бўлган тиббиёт ходимларининг 71,6 фоизи тўлиқ эмланганини кўришимиз мумкин”, - дейилган хабарда.
Мамлакатда эмланиш жараёни бошлангандан буён айни кунгача жами 18 273 581 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 669 298 нафарни ташкил қилмоқда.
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда мажбурий эмлаш ҳақидаги қонун кучга кирди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader