Афғонистонга мулоқот орқали ёрдам беришни ўйлаш керак – Исматулла Эргашев

© Пресс-служба МИД УзбекистанаСпециальный представитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев
Специальный представитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кейинги йил бошида бўлиб ўтадиган мазкур юқори даражадаги учрашув Афғонистондаги вазиятни ўнглашга, у ерда мустаҳкам тинчлик ўрнатишга жиддий ҳисса қўшишига умид билдирди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” конференциясининг иккинчи мажлиси “Минтақавий хавфсизлик: ички ва ташқи омиллар” мавзусида бўлиб ўтди. Sputnik мухбири ёпиқ форматда ўтказилган мазкур сессиянинг асосий спикерларидан бири Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашевдан эксклюзив интервью олди.
- Иккинчи сессия кун тартибига қараганда, асосий эътибор Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш мавзусига бағишланган. Бу борада қандай фикрлар ўртага ташланди?
- Дарҳақиқат, иккинчи сессиямиз давомида бу мавзу юзасидан турли мулоҳазалар билдирилган бўлсада, асосий нуқтада, яъни Афғонистонда юзага келган вазият бўйича мамлакатларимизнинг ёндашуви уйғун. Бу борада ҳамкорликда ишлашимиз, Афғонистонни келажакда жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли аъзосига айланишига ёрдам беришга тайёрлигимизни билдирдик. Бугун Афғонистон гуманитар инқирозга юз тутиб турибди, биз бу давлатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишимиз, гуманитар коридорлар ташкил этишимиз талаб қилинади. Яна шу масалада ҳам ҳамфикрмизки, Афғонистонда сўнгги 20 йил ичида эришилган натижаларни, жумладан, турли давлат институтларини сақлаб қолишга эришиш лозим, инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари таъминланиши керак. Афғонистонда шаклланаётган янги муваққат ҳукумат билан нормал прагматик мулоқот орқали вазиятга ижобий таъсир кўрсатиш, ҳақиқий инклюзив ҳукуматни тузишга эришиш тақозо этилади. Мана шундай конструктив диалог орқали афғон заминида мустаҳкам тинчлик ўрнатишга ёрдам беришга тайёрмиз.
- Албатта, жафокаш афғон заминида тинчлик ўрнатилишидан жаҳон оммаси, айниқса чегарадош мамлакатлар манфаатдор. Лекин Афғонистонда муваққат ҳукумат таркиби эълон қилингандан сўнг турли давлатлар унга турлича муносабат билдирдилар.
- Биласизми, бугунги “Валдай” клуби мулоқотида ҳам бу борада қизиқ фикрлар ўртага ташланди. Яъни, толибларнинг муваққат ҳокимияти эълон қилингач, дунё икки лагерга бўлинди – бири янги ҳукуматнинг ҳаётини енгиллаштириш тарафдори, иккинчиси худди ўша ҳукуматнинг ҳаётини мураккаблаштириш тарафдори. Биз қайси томондамиз? Россия ҳам, Ўзбекистон ҳам янги ҳукумат ҳаётини енгиллаштириш тарафдори. Биз афғон халқи гуманитар инқирозга юз тутаётган бир пайтда, унга қарши санкциялар қўллаш орқали эмас, балки мулоқот орқали ёрдам беришни ўйлашимиз керак. Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг халқаро активларини санкциялар таъсиридан чиқариш таклифини ўртага ташлади, токи ҳокимият бу маблағларни ички ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирсин. Бугунги мулоқот чоғида россиялик ҳамкорларимиз ҳам бу фикрни тўла қўллаб-қувватладилар.
- Ўзбекистон афғон халқига гуманитар ёрдамдан ташқари, унинг иқтисодини тиклашга қаратилган кенг кўламли иқтисодий лойиҳаларни ҳам амалга оширадими?
- Албатта, яқин келажакда афғон ҳукуматининг давлат тузилмалари тўлақонли фаолиятини бошлагандан сўнг, кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилади. Биз бу жараёнлардан четда туромаймиз, бу давлат бизнинг ён қўшнимиз. Умид қиламизки, яқин келдажакда ўзбек-афғон савдо-иқтисодий муносабатларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этиладиган мажлислар ўтказилади. Шунингдек, афғон раҳбарияти аъзолари Ўзбекистон томонидан режалаштирилаётган “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линияси ҳамда “Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилишини юз фоиз қўллаб қувватлаймиз ва Ашраф Ғани ҳокимиятидан фарқли ўлароқ, зарур чора-тадбирларни тезда амалга оширамиз, деб ваъда беришган.
- Муваққат афғон ҳукумати вакилларини “Валдай” клубига таклиф этиш таклифи кўриб чиқилмадими?
- Бу жуда қизиқ фикр, эҳтимол, келгуси йиғилишларимизда уларни ҳам бу мунозара майдонига таклиф этиш имкониятини кўриб чиқамиз. Бугунги мунозара қатнашчилари Ўзбекистон президентнинг Душанбе саммитида билдирган ташаббусларини қўллаб-қувватлашганини юқорида айтиб ўтдим. Шуни қўшимча қилмоқчиманки, Ўзбекистон кейинги йил ушбу такшкилотдаги раислигидан фойдаланиб, ШҲТга аъзо мамлакатлар, кузатувчилар ва ҳамкор давлатлар иштирокида Афғонистондаги вазиятни яхшилашга бағишланган мажлис анжуман ташаббуси ҳам билдирилди. Ва бугунги экспертлар буни ўз вақтида билдирилган таклиф дея эътироф этишди. Умид қиламизки, кейинги йил бошида бўлиб ўтадиган мазкур юқори даражадаги учрашув Афғонистондаги вазиятни ўнглашга, у ерда мустаҳкам тинчлик ўрнатишга жиддий ҳисса қўшади. Чунки Афғонистон ўз географик жойлашувига кўра, ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида жойлашган. Бу эса Афғонистонга нисбатан ушбу ташкилот таъсир кучини сезиларли оширади.
Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Биз Афғонистондаги ҳозирги мавжуд сиёсий куч билан иш олиб боришимиз керак – Сафоев
Янгиликлар лентаси
0