Ҳар бир вилоят ҳокимлиги 100 нафар хотин-қизлар контрактини тўлаб беради

© Pixabay / Gerd AltmannСтудентка
Студентка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда кам таъминланган хотин-қизларнинг контракт пулини вилоят ҳокимиятлари ва давлат ОТМлари томонидан тўлаб бериш механизми яратилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Бундан буён вилоятлар ҳокимиятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳар ўқув йилида 100 нафар кам таъминланган хотин-қизларнинг контрак пулини тўлаб беради. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 19 сентябрдаги қарорида айтиб ўтилган.
Низомга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили ўз ҳудудларида истиқомат қилувчи 25 нафар биринчи курс талабалари, 75 нафар 2-4 курсларда ўқиётган, жами эса 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контрактини тўлаб берадиган бўлди.
Ундан ташқари, молиявий барқарор бўлган давлат ОТМлари бошқарув кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.
Кам таъминланган хотин-қизлар қўйидаги мезонлар асосида танланади:
отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.
Ушбу тоифага мос келадиган хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида ОТМга мурожаат этишлари керак. ОТМлар 5 кун ичда рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга маълумот юборади. Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” сайти орқали эълон қилиниб борилади.
Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олаётган, хорижий ОТМ филиалида ёки олий ҳарбий таълим муассасалари ўқиётган хотин-қизлар Ушбу тоифага мос келмайди.
Аввалроқ “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабар бергандик.
Янгиликлар лентаси
0