Сиёсат

Мирзиёев навбатдаги БТМ Бош Ассамблеясида қандай ташаббусларни илгари суради

© Пресс-служба президента УзбекистанаВыступление президента Узбекистана Шавката Мирзиёева на 75-й сессии Генассамблеи ООН
Выступление президента Узбекистана Шавката Мирзиёева на 75-й сессии Генассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Ўзбекистон президенти БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида онлайн нутқ сўзлайди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида видеомурожаат билан сўзга чиқади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мирзиёев халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус солган чуқур демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб беради.
Ўзбекистон етакчиси ўз нутқида COVID-19 пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини БМТ томонидан эълон қилинган "ҳеч кимни ортда қолдирмаслик" тамойили асосида биргаликда енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтади.

Мирзиёев тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, жаҳон иқтисодиётини тиклаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, минтақада ва глобал даражада мулоқотни кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини илгари суришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни билдиради.

Шунингдек, унинг иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ва биологик хилма-хилликнинг таназзулга юз тутиши, Орол денгизининг қуриши каби трансмиллий таҳдидларга қарши курашишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Мирзиёев провел встречу с председателем 75-й сессии Генассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев БМТ вакили билан учрашув ўтказди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала