Спорт

Ўзбекистон ҳарбий боксчилари Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

© PhotoxpressБокс, боксерские перчатки
Бокс, боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Ўзбекистонлик боксчилар ҳарбийлар орасида Жаҳон чемпионатини мувоффақиятли бошлашди.
ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Ўзбекистон ҳарбий боксчилари Москвада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлаб олишди. Биринчи кунда 3 нафар боксчи рақибдан устун келди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Кеча, мусобақанинг илк кунида аёллар ўртасида Азиза Ёқубова - 51 кг вазн тоифасида непаллик Мину Гурунгни мағлубиятга учратди, - 60 кг вазнда Токио Олимпиадаси иштирокчиси Райҳона Қодирова мўғулистонлик Бадмараг Ганзоригдан устун келди. Эркаклар ўртасида - 64 кгда иштирок этаётган Мужибилло Турсунов эронлик Ҳусайн Жиддига ҳеч қандай имконият қолдирмади, дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, бугун, қўйидаги боксчилар рингга чиқади:
57 кг: Ситора Турдибекова / Дария Абрамова (Россия) (А ринг, 14:15);
60 кг: Райҳона Қодирова / Фелистарт Нкандиу (Зимбабве) (А ринг, 15:00);
60 кг: Шунқор Абдурасулов / Класинтон Кландера (Кения) (А ринг, 17:00);
64 кг: Мужибилло Турсунов / Стефан Локхарт (Ирландия) (Б ринг, 17:15);
49 кг: Абдумажид Маннопов / Хосе Гонсалес (Венесуэла) (А ринг, 19:15);
75 кг: Нурислом Исмоилов / Морено Фендеро (Франция) (А ринг, 20:00)
52 кг: Фозилжон Абдумуродов / Дмитрий Двали (Россия) (Б ринг, 20:00).
* Жанглар бошланиши - Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Аввалроқ Ўзбекистон боксчилари ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жўнаб кетишганини ҳақида хабар бергандик.
Маълумот учун, МДҲ давлатлари Қуролли кучлари вакиллари орасида бокс энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Совет Иттифоқи даврида Марказий Армия спорт клуби боксчилари (ЦСКА) энг кучли ҳисобланган. Бокс бўйича ҳарбийлар орасида жаҳон чемпионати Олимпия қоидаларига асосан ўтказилади, яъни 3 дақиқиқадан 3 раунд.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала