Жамият

Ўзбекистонда концертлар, оммавий тадбир ва йиғилишларни ўтказиш рухсат берилди

© Министерство культурыФестиваль молодежи в Фергане
Фестиваль молодежи в Фергане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Маданий-кўнгилочар ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши тавсия этилди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.
Маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказишда қуйидаги карантин чекловларига риоя этиш талаб қилинади:
маданий-кўнгилочар объектлар (театр, кинотеатр, концерт заллари) ишчи ва ходимлари ҳамда оммавий тадбирлар ташкилотчилари ва хизмат кўрсатувчилари бўлган шахслар (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмлангани тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлиши лозим;
маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказишда ташриф буюрувчилар:
тиббий ниқобда бўлиш;
антисептик воситалардан фойдаланиш;
кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш каби муҳим санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.
Шу билан бирга маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари фаолияти) ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмлангани тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар) бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.
Праздничный намаз на Иди Курбон в Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Жамият
Жума намозларини адо этиш тартибига қўйилган чекловлар олиб ташланади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала