Россия

Пермь университетида отишма: қурбонлар бор

© Sputnik / Алексей Романов / Фотобанкка ўтишСтрельба в университете в Перми
Стрельба в университете в Перми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Ҳозир ҳужум қилган шахс қўлга олинган, у яралангани айтилмоқда. Унинг шахси аниқланган
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Россиянинг Пермь давлат университетида отишма рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, қуролланган ёш йигит травматик қуролдан ўт очган. Россия Тергов қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, саккиз киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши ярадор бўлган.
Талаба ва ўқитувчиларнинг бир қисми аудиторияларда беркиниб олишган. Айримлар эса – ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларга кўра – деразалардан сакраб, омон қолишга уринишган.
Ҳозир ҳужум қилган шахс қўлга олинган, у яралангани айтилмоқда. Унинг шахси аниқланган ва бу университети талабасидир.
“Тергов томонидан у ҳақидаги маълумотлар тўпланмоқда, воқеанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда”, - деди Россия Тергов қўмитасининг расмий вакили Светлана Петренко.
Россия ЖКнинг қотиллик моддаси билан жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳукумат қурбонлар оилаларига ва жабрланганларга ёрдам беришга ваъда берди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader