“Сурхон” вакиллари ва собиқ футболчилари ўртасидаги муштлашув юзасидан тергов бошланди

© Unsplash / Md Mahdi Футбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда “Сурхон” клуби футболчиси Жавоҳир Эсонқулов 3 киши томонидан дўппослангани ҳақида айтиб берган видеолавҳа тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ “Сурхон” клуби вакиллари ва жамоанинг собиқ футболчилари ўртасидаги муштлашув юзасидан тергов бошланганини маълум қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Сурхон” клуби футболчиси Жавоҳир Эсонқулов 3 киши томонидан дўппослангани ҳақида айтиб берган видеолавҳа тарқалган эди.
ИИББ хабарида таъкидланишича, 17 сентябрь куни “Сурхон” футбол клуби биносида собиқ футболчилар Ж.Э. ва А.Х. ҳамда жамоа сардори А.Г. ўртасида футболчилар бино деворига раҳбарият номига ҳақоратли ёзувлар қолдиргани туфайли келишмовчилик юзага келган. Шу куннинг ўзида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга спортчилардан бадан шикастлари етказилгани тўғрисида ариза келиб тушган.
“Мазкур факт бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертизаси тайинланди”, - дейилган хабарда.
Идора текширув якуни кўра қонуний чора кўрилишини қўшимча қилган.
Драка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Мўйноқда футбол ўйини вақтида катта жанжал юзага келди
Янгиликлар лентаси
0