Хоразмдаги ЙТҲда журналист Саид Махсумов ҳалок бўлди

© Пресс-служба ГУБДД МВД УзбекистанаВ Хорезмской области при ДТП с участием журналиста Саида Махсумова погибли четыре человека
В Хорезмской области при ДТП с участием журналиста Саида Махсумова погибли четыре человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Хоразмда “Tacuma” ва “Isuzu” тўқнашиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Улардан бири “Халқ сўзи” нашрининг мухбири.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида тўрт киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда мҳтумандаги Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида содир бўлган. 25 ёшли “Tacuma” ҳайдовчиси А.М. ва 51 ёшли “Isuzu” ҳайдовчиси Б.М. ўзаро тўқнашиб кетган.
Хабарда ёзилишича, “Tacuma” ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида вафот этган, автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ.лар эса шифохонада вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ушбу автоҳалокатда “Халқ сўзи” нашрининг мухбири Саид Махсумов ҳам ҳалок бўлган. У Нукусда бўлиб ўтган II Халқаро бахши фестиваль-танлови нинг ёритилишида қатнашган.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси журналист Саид Махсумовнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб ҳамдардлик билдирган.
Махсумов Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган.
35 ёшли журналист фаолиятини “Маърифат” газетасида бошлаб, шу кунгача "Халқ сўзи" газетасида фаолият юритиб келётган эди.
Янгиликлар лентаси
0