Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Афғонистонда шариат қонуни ўрнатилиши МО мамлакатлари учун хавфли - эксперт

© AFP / Bulent KilicВо время визита директора Талибана по физическому воспитанию и спорту Башира Ахмада Рустамзая в спортзал в Кабуле
Во время визита директора Талибана по физическому воспитанию и спорту Башира Ахмада Рустамзая в спортзал в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Экспертнинг қайд этишича, Афғонистондаги вазият жанговар тус олиши ёки тинч ривожланишидан қатъи назар, Марказий Осиё учун хатарлар сақланиб қолади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Афғонистонда шариат қонуни ўрнатилиши Марказий Осиё нинг барча мамлакатларига хавф солади, деди сиёсатшунос, сиёсий фанлар доктори Азамат Темирқулов. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.
"Афғонистон ҳудудида бўлиб турган ва турли террорчи ташкилотлар қатнашчилари саналган Марказий Осиё фуқаролари ташвишга солади. Уларнинг айримлари Ироқ ва Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган. Улар Афғонистондан ҳам кўра, Марказий Осиёда жанговар ҳаракатлар олиб боришдан манфаатдор", — деб айтган Темирқулов.
Экспертнинг қайд этишича, Афғонистондаги вазият жанговар тус олиши ёки тинч ривожланишидан қатъи назар, Марказий Осиё учун хатарлар сақланиб қолади.
Бывшая крупная база США в Хосте под контролем талибов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Дунёда
Яна аёлларсиз: Афғонистон муваққат ҳукуматида вазир ўринбосарлари тайинланди
"Агар ҳаммаси тинч кечган тақдирда ва толиблар ислом амирлигини ўрнатишга муваффақ бўлишган тақдирда ҳам, Марказий Осиё учун хатарлар юқори даражада сақланиб қолади. Бизнинг минтақамизда ислом тамойиллари, шариат қонунлари асосида ҳаёт кечирувчи мамлакатнинг мавжудлиги, боз устига бу давлатга Қатар, Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатлари ёрдам берадиган бўлса, бу эртами-кечми бизнинг мамлакатларимизга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Чунки МО келажагини шариат қонунлари бўйича ҳаёт кечириладиган аллақандай амирлик сифатида тасаввур қиладиган фуқаролар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этади. Жамиятнинг бу қисми ижтимоий ва сиёсий томондан фаоллашиб, Афғонистонни ўрнак сифатида кўрсата бошлашлари мумкин", - дея таъкидлади сиёсатшунос.
Август ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирдилар. 15 август куни улар Қобулга кириб бориб, уруш якунланганини эълон қилди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. Ҳукумат тепасига келган толиблар Афғонистонда ислом амирлигини эълон қилишга тайёрликлари ҳақида баёнот бердилар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader