Сиёсат

"Единая Россия" партияси 49,82% овоз билан РФ Давлат Думасига сайловларда ғолиб бўлди

© Sputnik / Михай Караус / Фотобанкка ўтишРоссийские флаги на избирательном участке в здании представительства Россотрудничества
Российские флаги на избирательном участке в здании представительства Россотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Россияда сайлов якунлари эълон қилинди. Ғолиб партиялар бешлигидан КПРФ, ЛДПР, "Справедливая Россия за правду" ва "Новые люди" партиялари ўрин олган
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. "Единая Россия" партияси 49,82% овоз билан Россия Давлат Думаси депутатлигига ўтказилган сайловларда ғолиб бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар бермоқда.
"Сайлов бюллетенлари 100 фоиз саналгач, Единая Россия" 49,82 % овоз билан Давлат Думасига етакчиликни сақлаб қолгани, КПРФ — 18,93 овоз билан иккинчи ўринни, ЛДПР — 7,55 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллагани маълум бўлди", - деб хабар қилди МСК.
Представление в ЦИК России документов политических партий к выборам в Госдуму - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Сиёсат
Ўзбекистон Россия Давлат думаси сайловларига кузатувчилар делегациясини юборди
Шунингдек, "Справедливая Россия — за правду" — 7,46 фоиз овоз, "Новые люди" — 5,32 фоиз овоз билан етакчи бешликдан ўрин олган.
Шу тариқа, РФ Давлат Думасига беш фоизли электорал тўсиқни енгган ҳолда бешта партия ўтишга муваффақ бўлган.
Россия Давлат Думаси сайловлар 17 сентябрдан 19 сентябрга қадар бўлиб ўтди.
МСК раҳбари Элла Памфилованинг сўзларига кўра, Парламент сайловларида овоз берувчиларнинг 51,68 фоизи қатнашган, якуний натижалар эса, жума куни, 24 сентябрда эълон қилиниши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала