Европа Иттифоқи AUKUS билан ҳамкорлик қилишдан умидвор

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСаммит ЕС в Брюсселе
Саммит ЕС в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Боррел дунёдаги вазият ЕИ, Австралия ва АҚШ орасида кучлироқ ҳамкорлик ўрнатишни талаб қилади. ЕИ ТИВ раҳбари ушбу масала бўйича Европа Иттифоқи давлатлари ички маслаҳатлашувлар ўтказишни режалаштираётгани ҳам маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, AUKUS - Австралия, Бу
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Европа Иттифоқи AUKUS билан ҳамкорлик қилишдан умидвор. Бу ҳақида ЕИнинг ташқи ишлар вазири Жозеп Боррел Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пейн билан суҳбатда маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Боррель AUKUS ташкил қилинишидан олдин ЕИ иштирокида маслаҳатлар ўтказилмаганидан ва янги иттифоқда Тинч океанида ўрни кучли бўлган ЕИ иштирок этмаётганидан афсусда эканини билдирди", - дейилган хабарда.
Боррел айтишига кўра, ҳудуддаги вазият ҳамфикрлар орасида янада кучлироқ ҳамкорлик ўрнатишни талаб қилади. ЕИ ТИВ раҳбари ушбу масала бўйича Европа Иттифоқи давлатлари ички маслаҳатлашувлар ўтказишни режалаштираётгани ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, AUKUS - Австралия, Буюк Британия ва АҚШ орасида тузилган ҳимоя иттифоқидир. Экспертлар хулосасига кўра унинг асосий мақсади - жаҳон океанида Хитойга қарши туришдир. Иттифоқ шартномаси доирасида Буюк Британия ва АҚШ Австралия денгиз флотини кучайтиришда ёрдам беради. Яқин 10-15 йил ичида Австралия кўплаб янги ҳарбий кемалар, жумладан 12та зарба берувчи сув ости кемаси ҳам олади.
Флаг Китая. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2020
Австралия охири Хитойни ўз душманига айлантирди - эксперт
Ушбу йилнинг 15 сентябрида, AUKUS тўғрисида шартнома имзоланганидан сўнг, Австралия Франция билан сув ости кемалари етказиб бериш тўғрисида имзоланган 56 миллиард евролик шартномадан чиқди. Фрация ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дриан буни "орқадан туриб зарба бериш" деб атади ва Австралия ва АҚШ томонидан иҳоҳ кутаётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0