Жамият

Ҳар бир вилоятдаги биттадан туман инновацион ҳудудга айлантирилади – Иброҳим Абдураҳмонов

© Pexels / ThisisengineeringТехнология
Технология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Инновацион ривожланиш вазирининг сўзларига кўра, бугунги кунда республикада “Ақлли шаҳар” дастурини бажариш муҳим вазифалардан бири саналади.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ҳар бир вилоятдаги биттадан туманни инновацион ҳудудга айлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Sputnik мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.
Иброҳим Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, бугунги кунда республикада хорижий давлатларнинг муваффақиятли амалиётига асосланган “Ақлли шаҳар” дастурини бажариш, миллий инфраструктурани ривожлантириш, халқаро инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, самарали ёндашувлар ва механизмлар интеграциялашуви вазирлик олдида турган муҳим вазифалардан. Пировардида бу “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш соҳасида катта тажрибага эга бўлган хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда шаҳарнинг муҳандислик, уй-жой, ижтимоий ва инновацион инфратузилмасини ривожлантиришга олиб келади.
“Вазирлигимиз биноси пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашгани боис, “Ақлли шаҳар” элементларини шу тумандан бошлашимиз табиий. Инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, жумладан, янги қурилмалар, материаллар ва технологияларни Олмазор туманида жорий этиш, ўзаро манфаатдор йўналишларда ҳамкорликдаги илмий-тадқиқотлар учун замин яратиш ҳамда туманнинг замонавий муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини такомиллаштириш ишлари бошлаб юборилган”, - дейди Абдураҳмонов.
Яқин кунларда шу тумандаги Талабалар шаҳарчасида технопарк очилиши кутилмоқда. Замонавий шарт-шароитларга эга инновацион технопарк фаолиятининг самарали ташкил этилиши Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Турин политехника университетидаги жами 36 минг талаба, 2 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар учун ҳамда соҳа ривожида муҳим роль тутади.
Мазкур инновацион технопарк хорижий илғор давлатлар тажрибаларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бу талаба ёшларга катта имкониятлар беради. Ушбу инновацион инфратузилмада 500 та стартап корхоналар ҳамда 120 та ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш мумкин.
Проспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2019
Жамият
Қозоқ компанияси Тошкентдаги “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда ёрдам беради
Инновацион ривожланиш вазирлиги Корея ҳукуматидан Тошкент шаҳрида барпо этиладиган Ақлли шаҳарнинг бош режаси ва техник иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун грант маблағларини қўлга киритган. 2021 йилнинг апрель ойида вазирлик Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги томонидан ташкил этилган ақлли шаҳарсозлик грант дастурида иштирок этиб, Тошкент шаҳрида Халқаро инновацион қурилиш комплекси ва замонавий йўлдош шаҳар – Смарт ситини барпо этиш лойиҳасининг бош режаси ва техник иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи лойиҳани тақдим этган. Июнь ойида эса лойиҳа грант дастури доирасида танлаб олинди ва тасдиқланди.
Лойиҳанинг бош режаси ва техник иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун Корея томони мустақил консалтинг компаниясини жалб этиши кўзда тутилган.
Вид на телебашню в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2019
Артикходжаев Тошкент миссияси ҳақида: пойтахт ақллилар шаҳрига айланиши керак
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала