Спорт

Кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионати ғолиблари Тошкентда тантанали кутиб олинди

© АОКАВстреча узбекских кикбоксеров в аэропорту Ташкента
Встреча узбекских кикбоксеров в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон кикбоксчилари жами 21 та медал — 5 та олтин, 6 та кумуш, 10 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 19-ўринни эгаллашди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Венгрияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, 21-та медал қўлга киритган ўзбекистонлик кикбоксингчилар 21 сентябрь куни эрта тонгда Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди, АОКА хабарига асосан.
“Спортчиларимиз эришган натижа билан фахрланамиз. Ўйлайманки, ғалабалар давомли бўлади ва тез орада Ўзбекистон кикбоксинг бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторига қўшилади. Келгуси халқаро мусобақаларда барча спортчиларга омад ва муваффақият тилайман”, — деди Ўзбекистон Кикбоксинг Федерацияси президенти А.Ходжаев.
Маълумот учун, Будапешт шаҳрида 16-19 сентябрь кунлари Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси (WAKO) томонидан ташкил этилган 26-Жаҳон кубогида Ўзбекистон кикбоксчилари жами 21 та медал — 5 та олтин, 6 та кумуш, 10 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 19-ўринни эгаллашди.
© АОКАВстреча узбекских кикбоксеров в аэропорту Ташкента
Встреча узбекских кикбоксеров в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Встреча узбекских кикбоксеров в аэропорту Ташкента
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала