Москва вилояти ўрмонларида мигрант мурдаси бўлаклари топилди

© Sputnik / Максим БогодвидПолиция
Полиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Муқаддам судланган мигрант мурдасидан фақат оёқ ва қўл қисмлари қолган. Бу шавқатсиз қотиллик сабабалари номаълумлигича қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Москва вилоятида эркак жасадининг бўлаклари топилди деб хабар бермоқда "Московский Комсомолец" га таяниб Sputnik Тожикистон.
Мудҳиш ҳодиса Подольск ўрмонларида содир бўлган. Лекин, ren.tv версиясига кўра, мурда гараж кооперативида топилган.
Нашр маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари мурданинг маълум бир қисмларини: оёқ ва қўлларини топишган. Аниқланишича, бармоқ излари текширилганида, ўлдирилган мигрант 53 ёшли Тожикистон фуқароси бўлиб чиққан, у илгари Санкт-Петербургда яшаганлиги аниқланган.
Тезкор ходимлар ишни сифатли бажарганлиги оқибатида, тезлик билан гумонланувчи қўлга олинган: у Москва шаҳрида истиқомат қилувчи 35 ёшли шахс бўлиб чиқди. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, у қотилликни амалга оширгандан сўнг, марҳумнинг жасадини бурдалаган, лекин, қотиллик далилларини йўқотишга улгурмаган.
Янгиликлар лентаси
0