Нью-Йоркда Бразилия президенти ковидга қарши эмланмагани сабаб кўчада тушлик қилди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент Бразилии Жаир Болсонару
Президент Бразилии Жаир Болсонару - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Бразилия раҳбари Жаир Болсонару АҚШга БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессияси ишида қатнашиш учун келган.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Бразилия президенти Жаир Болсонаруни COVID-19 га қарши эмланмагани сабаб Нью-Йоркдаги ресторанга киритишмади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Бразилия раҳбари АҚШга БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессияси ишида қатнашиш учун келган. Ташкилот биносига кириш учун коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш шарт эмас, аммо Нью-Йоркда эмланмаганлар оммавий овқатланиш жойларига киритилмайди.
Аввалроқ Нью-Йорк мэри Билл де Блазио шаҳарга келаётган дунё етакчиларини ташриф олдидан эмланишга чақирган эди. БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ҳам бу баёнот билан чиққан эди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессияси 14 сентябрь куни очилди. Сессиянинг асосий тадбири юқори даражадаги ҳафта 21 сентябрдан 27 сентябрга қадар бўлиб ўтади. Унда қарийб 110 нафар давлат раҳбарлари сўзлайди.
Янгиликлар лентаси
0