Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 7 поғона кўтарилди

© СС0 / Unsplash / NosirФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Бундан аввал Ўзбекистон рейтингда 2020 йил 93-ўрин ва 2015 йилда 122 ўринларни эгаллаган эди
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Глобал инновацион индекс рейтингини эълон қилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллади.
Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг дунё миқиёсида кучли индикаторлари қуйидагилар: “Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони” - 7-ўрин, “Бизнесни йўлга қўйишнинг соддалиги” - 8-ўрин, “Меҳнат унумдорлиги” - 8-ўрин, “Капитални ялпи тарзда тўплаш” - 7-ўрин, “Таълим учун давлат харажатлари” - 28-ўрин.
Глобал инновацион индекс рейтингида Швейцария — 1-ўрин, Хитой — 12-ўрин Россия — 45-ўрин, Қозиғистон — 79-ўрин, Қирғизистон — 98-ўрин, Тожикистон — 103-ўринни эгаллади.
Янгиликлар лентаси
0