Иқтисод

Ўзбекистонда АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқариш ўзлаштирилди

© Sputnik / Константин МихальчевскийЗаправочная колонка
Заправочная колонка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (“Ўзстандарт”) томонидан АИ–98 автомобиль бензинини серияли ишлаб чиқариш учун мувофиқлик сертификати олинган
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида АИ–98 юқори сифатли этелланмаган бензин ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, деб хабар берди "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати.
"Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи юқори октанли АИ–98 автомобиль бензинини саноат даражасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйди ва ўз маҳсулотлари қаторини яна бир марка билан бойитиб, юқори октанли АИ–98 автомобиль бензини билан тўлдирди", - дейилади хабарда.
АИ–98 маркали автомобиль бензини, асосан, сиқиш даражаси 12 дан 14 гача бўлган двигателли автомобилларда ишлатилади. АИ–98 бензини юқори детонацияга қарши хусусият (октан характеристика)лари туфайли двигатель қувватини оширади ҳамда тезланиш динамикасини яхшилайди, тебраниш, шовқин даражасини пасайтиради, шунингдек, ёнилғи сарфини сезиларли даражада камайтиради.
Заправщик заправляет автомобиль на АЗС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2021
Иқтисод
Марказий Осиёда энг арзон бензин қаерда?
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (“Ўзстандарт”) томонидан АИ–98 автомобиль бензинини серияли ишлаб чиқариш учун O‘zDSt 3031:2015 “Автомобиль бензинлари. Техник шартлар” мувофиқлик сертификати олинди.
Таъкидланишича, АИ–98 автомобиль бензинининг дастлабки партияси ишлаб чиқарилди ва 380 тонна ҳажмдаги бензиннинг физик-кимёвий хусусиятлари стандартга биноан муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан жорий йилнинг сентябрь–декабрь ойларида 36,5 минг тонна АИ–91, 13,1 минг тонна АИ–92 1,4 минг тонна АИ–95, шундан 848 тоннаси “QuWatt” русумидаги юқори октанли автобензин ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Шунингдек, 14,9 минг тонна Евро–4, 11,4 минг тонна Евро–5 русумидаги дизель ёнилғилари ишлаб чиқарилиши, 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллик якунига қадар “Uzbekneftegaz GTL” синтетик керосинини сақлаш учун 5 000 куб метр ҳажмда 2 дона сақлаш сиғимларини қуриш ишларини якунига етказиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader