Иқтисод

Ўзбекистонда “Lada” автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди

© Sputnik / Press service of PAO AVTOVAZ / Фотобанкка ўтишНовый универсал Lada Vesta SW Cross автоконцерна ПАО "АВТОВАЗ
Новый универсал Lada Vesta SW Cross автоконцерна ПАО АВТОВАЗ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
“ADM Jizzakh” заводида “Lada” автомобилларини йиғиш бошланди. Биринчи бўлиб “Vesta SW” ва “XRAY” моделлари ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистонда “Lada” автомобилларини серияли ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда республикада Россия автомобилларининг расмий импортчиси ҳисобланган “Roodell” компанияси хабар қилди.
Таъкидланишича, йирик узелли йиғиш усулида (SKD) биринчи бўлиб “Lada Vesta SW” ва “Lada XRAY” моделларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. Тез орада улар сафига “Lada Largus” ҳам қўшилади.
Ишлаб чиқариш “Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги “ADM Jizzakh” корхонасида йўлга қўйилган.
АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Иқтисод
“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда Lada ва Renault моделларини йиғишни йўлга қўяди
Компания хабарига кўра, маҳаллий йиғиш “Lada” автомобилларини истеъмолчилар учун (биринчи навбатда, кредит дастурлари ва Trade-in туфайли) янада арзонроқ қилади.
2020 йилда Ўзбекистонда 18 та дилерлик марказини ўз ичига олган “Roodell” дилерлик тармоғи орқали 5000 дан зиёд “Lada” автомобиллари сотилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала