Жамият

Пенсия таъминоти: янги қонун лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги” Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид ҳужжат лойиҳаси умумий муҳокамга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Молия вазирлиги Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлади.
Ребенок на краю скамьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёши 5 йилга узайтирилди
Лойиҳада қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилмоқда:
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига, улар 18 ёшгача, агар умумий ўрта таълим муассасаси, академик лицей ва олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш;
- ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш;
- республика ҳудудида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган даврда амал қилиб турган даврда пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаролар, ушбу тадбирлар (чекловлар) даврида ёки тугагандан сўнг бир ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган тақдирда, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш таклиф этилмоқда.
Қонуни лойиҳасининг қабул қилиниши Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан йилига ўртача 51,4 млрд.сўм қўшимча маблағ талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала