Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди

© AFP 2023 / RONALDO SCHEMIDTПробирка
Пробирка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда янги штамм аниқлганмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш расмий вакили Sputnik Uzbekistan мухбирига хабар берди.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Қозоғистонда короновирусни янги штамми - Eta аниқланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Kazakhstan. Мутахассислар айтишига кўра ушбу штамм Нигерияда келиб чиққан.
Қўшни республикада 96 кишида ўтказилган генетик тадқиқотларга кўра, "ҳинд"-штамми — 57 кишида (59,4 %), Британия Alpha штамми — 24 кишида (25%), "Ухань" штамми — 10 кишида (10,4%) аниқланган. Янги "Нигерия" штамми эса — 5 кишида (5,2%)" ташкил қилган.
Ҳозирда янги штамм Караганда, Мангистауск, Павлодар ҳамда Нур-Султон вилоятларида аниқланди, дейилган хабарда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири айтишига кўра, янги Eta-штам 2020 йил декабрь ойида Нигерия ва Буюк-Британияда пайдо бўлган. БССТнинг 15 сентябрдаги маълумотларига кўра, ушбу штамм айни дамда 77 мамлакатларда қайд этилган. Янги штамм коронавируснинг алоҳида кузатув талаб этиладиган турларига киради.
Янгиликлар лентаси
0