Қувонч индустрияси: Ўзбекистонда ўйинчоқ саноати қай аҳволда?

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроизводство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик)
Производство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Пандемия даврида дунё миқёсида транспорт, туризм, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар касодга учраган бўлсада, ўйинчоқ саноати 30 % ўсди. Ўзбекистонда ҳам шундай ўсиш кузатилдими?
Ўйинчоқ ишлаб чиқариш саноати дунёда сердаромад соҳалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида бу бозор чет эл маҳсулотлари билан тўлдириб келинган эди. 2017 йилда қабул қилинган Президент Қароридан кейин тизимда қандай ўзгаришлар юз берди? Маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган ўйинчоқлар хориж маҳсулоти билан рақобат қила олаяптими? Оддий харидорлар ўйинчоқларга қандай талаблар қўйишади? Бу ҳақда Спутник мухбирининг мақоласида сўз боради.
Қўғирчоғим Наташа, еб қўйибди кўп каша...
Болалик даврининг энг яқин ҳамроҳлари – ўйинчоқлардир. Қадимда оддий ёғочдан ёки лойдан ясалган соддагина ўйинчоқлар бугун илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида тайёрланмоқда. Ўзбекистонда 14 ёшгача бўлган болалар 10 175 819 нафар (2021 йил 1 январь ҳолатига кўра) экани эътиборга олинса, бу бозорнинг имкониятлари қанчалик кенг экани ойдинлашади. Тўғри, бу ерда чақалоқлар ҳам ҳисобга олинган, лекин чақалоқлар ўйинчоқ ўйнамайди деган хаёлга асти бора кўрмангки, бешикларга ранг-баранг шақилдоқчаларни осиб қўядиган – ўзимиз. Хўш, ана шу моддий ва маънавий жиҳатдан беқиёс аҳамиятга эга соҳанинг бугунги аҳволи қандай?
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги уч йилдаги туғилишлар сони қуйидагича: 2018 йилда – 768 520; 2019 йилда – 814 960; 2020 йилда эса 841 817 нафар. Яъни аҳоли сони муттасил ва тез суръатларда ортиб бораяпти. Ўйинчоқлар индустрияси шу шиддат ортидан қанчалик улгураётгани ёки улгурмаётгани ҳақидаги савол ниҳоятда муҳим, албатта. Чунки бунинг ортида янги корхоналар, ўн минглаб иш ўринлари, миллиардлаган пул айланмалари, бюджетга тушумлар ҳамда буларнинг баридан-да устун жиҳат – бола қувончи ва маънавий тўғри шаклланиши масаласи турибди.
Аввалбошдан бошлайдиган бўлсак, бир оз тарихга қайтишга тўғри келади. Бир вақтлар Тошкентда бутун минтақага донг таратган “Тошўйинчоқ” заводи фаолият юритган. Катта авлод вакиллари мазкур корхона маҳсулотларини яхши эслашади. Завод нима сабабдан ўз фаолиятини тўхтатганию қанча вақт бўш ётганини аниқлаш – мақоламиз мақсадига кирмайди. Бир нарса аниқки, “Тошўйинчоқ” заводининг 12 минг кв. метрли асосий бинолари ва иншоотлари узоқ муддат давомида бўш қолиб, ишлаб чиқариш линиялари яроқсиз ҳолга келиб қолган...”. Бу Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳрида болалар буюмлари ва ўйинчоқларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхонани ташкил этиш юзасидан 2017 йил 6 июльда қабул қилинган Қароридан кўчирма.
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Қарор эълон қилингандан сўнг орадан тўрт йилдан кўпроқ вақт ўтди. Бу орада матбуотда, жумладан Спутник сайтида ҳам мазкур ҳудудда янги корхоналар иш бошлагани ҳақида айрим хабарлар ва фоторепортажлар берилди. Биз эса ушбу мақола орқали Ўзбекистонда умуман ўйинчоқ саноатининг аҳволи, ютуқ-камчиликлари, мутахассислар фикри ва ечимини кутаётган масалалар ҳақида фикр юритмоқчимиз.
Дарвоқе, бундан 30-40 йил илгари жажжи қизалоқлар севиб куйлаган “Қўғирчоғим Наташа...”даги ўша қўғирчоқлар ҳам айнан шу “Тошўйинчоқда” тайёрланган...
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор...
Ўйинчоқлар индустрияси тенденцияларини ўрганиб чиққан Иқтисодиёт университети кафедра мудири Ибодулла Ҳотамовнинг маълум қилишича, жаҳон ўйинчоқлар бозорининг даромадлари 2023 йилга келиб 120 миллиард доллардан ошади. Бу даврга қадар соҳанинг ялпи йиллик ўртача ўсиши (CAGR) 4 % ни ташкил этади.
Кейинги икки йилда энг урф сўзга айланган пандемия бу соҳага ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг – яхши маънода. Сабаби жуда оддий: 2020 йилда кўплаб давлатларда таълим муассасалари карантинга ёпилди. Ҳар хил байрамлар, тадбирлар бекор қилинди. Боғчага, мактабга қатнайдиган болажонларимиз уйда қолди. Ота-оналар эса уларни банд қилиш мақсадида ўйинчоқлар олиб беришди. Натижада савдо кўрсаткичлари кескин ортди. Маълумотларга кўра, айрим хориж компаниялари бу борада 30 фоизлик ўсишни қайд этган. Мана сизга ҳамма ёмонлаган пандемиянинг ижобий тарафи. Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор, деб шуни айтсалар керак-да...
Сифат зўр, фақат буюртма йўқ
Собиқ “Тошўйинчоқ” заводи ҳудудида бугун 5 та корхона фаолият юритмоқда. Биз шулардан иккитаси билан бевосита танишдик. Ёнма-ён жойлашган иккита корхонада икки хил ҳолат. Бири – “Нэшнл Продекс”. Елим ўйинчоқлар ишлаб чиқаради.
Ренат Кензябаев – корхона директори: “Мисол учун, 57 та деталдан иборат ўйинчоқ машиналарни биз 25 минг сўмдан чиқарамиз, бозорда 100 минг сўмгача, ундан ҳам қиммат сотилади. Ваҳоланки, сотувчилар билан шартнома тузаётганда, устама нархни 10 фоиздан оширмаслик кўрсатилган бўлади. Лекин қўлдан-қўлга ўтиб, харидорга етиб боргунча... Ўзимиз сотайлик десак, фирма дўконимиз йўқ, дўкон очайлик десак, солиқлар баланд, ижара пули қиммат”.
Корхона 2019 йилда бир марта экспортга маҳсулот чиқарган экан. Ўшандан бери ташқи бозор мавзуси ёпиқ. Бу ерда жами 30 киши ишлайди, лекин ходимларнинг ярми таътилга чиқарилган.
“Пандемия бизга ёмон таъсир қилди, буюртма йўқ, дейди Ренат ака. Бундан ташқари, хом ашё масаласи чатоқ. “Ўз-Кор Газ”да чиқадиган полипропиленни тўғридан-тўғри харид қилолмаймиз, биржа орқали олиш керак. Оқибатда, хом ашё етказиб беришда узилишлар бўлади. Мана шундай масалалар ҳал этилса, хориж бозорига бемалол чиқишимиз мумкин. Негаки, бизнинг ўйинчоқларимиз хавфсизлик ва сифат кўрсаткичлари бўйича Европа стандартларига жавоб беради. Бу баландпарвоз гап эмас, тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган”.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Производство игрушек в Узбекистане (Нэшнл Продекс) - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Производство игрушек в Узбекистане (Нэшнл Продекс) - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Производство игрушек в Узбекистане (Нэшнл Продекс) - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Производство игрушек в Узбекистане (Нэшнл Продекс) - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Ҳамма гап қолипда...
Мазкур ҳудудда фаолият юритаётган корхоналардан яна бири – “Полимер пластик” МЧЖ. Унинг асосчиси Алижон Юсупов бу соҳада катта тажрибага эга, ўз фаолиятини “Тошўйинчоқда” бошлаган. Бу ерда иш авжида экан – Қирғизистонга навбатдаги партия жўнатилаётгани устидан чиқдик.
© Sputnik / Рамиз БахтияровПроизводство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик)
Производство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Производство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик)
“Бу қутиларда ўйинчоқ боулинг, қизалоқлар учун ҳар хил идишлар, йиғма Леголар бор, дейди Алижон ака. Қирғизистондан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Озарбайжонга экспорт қиламиз. 2019 йилда 400 минг, ўтган йили 500 минг долларлик маҳсулотимизни четга сотдик. Бу йилги кўрсаткичимиз 20-25 фоиз юқори бўлиши кутилмоқда. Ҳозир Туркия бозорига кириш бўйича музокаралар олиб бораяпмиз”.
Ички бозорда эса учта фирма дўкони фаолият юритади. Маҳсулот тури жами 300 дан ортади. Айниқса, боғчалардан буюртма кўп.
Алижон ака бизга иккита ўйинчоқ экскаватор кўрсатди. Бири Германияда, иккинчиси шу корхонада тайёрланган. Ташқи кўриниши, ҳажми ўхшаш, бажарадиган функцияси ҳам бир хил. Фақат нархида фарқ бор: хорижники 10 евро (126 000 сўм), маҳаллийси 0,75 цент (тахминан 8 000 сўм). Бу қолипларнинг сифати билан белгиланади.
Ҳар иккала ишлаб чиқарувчи билан суҳбатдан шу нарса маълум бўлдики, ўйинчоқ саноатида энг қиммат нарса – пресс қолип экан. Ўйинчоқдаги ҳар бир шаклнинг ўз қолипи бор. Битта ўйинчоқ эса юқорида кўрганимиздек, ўнлаб деталлардан иборат бўлиши мумкин. Деярли ҳар бири учун алоҳида қолип зарур. Энг қизиғи, маълум бир шаклдаги ўйинчоқни ишлаб чиқариш тўхтатилса, унинг қолипи ҳам ўз-ўзидан кераксиз матоҳга айланади.
“Ваҳоланки, Туркияда битта қолип 25 минг доллар туради, то бизга етиб келгунча янада қимматлашади”, дейди Ренат ака.
“Ўзбекистонда қолип ишлаб чиқарувчилар, нари борса, ўнтадан ошмайди” – Бу Алижон аканинг фикри.
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Производство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик) - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Производство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик) - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Производство игрушек в Узбекистане (Полимер пластик) - Sputnik Ўзбекистон
3/3
1/3
2/3
3/3
Уч тонна қўғирчоқ
Статқўмдан олинган маълумотларга кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда инсон қиёфасидаги қўғирчоқлар ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 тоннани (бу кўрсаткич тоннада ҳисобланар экан) ташкил этган, 2020 йилда эса – 3 тонна. Жониворлар ва бошқа мавжудотлар кўринишидаги ўйинчоқлар бўйича пасайиш бор – мос равишда 117 293 ва 39 363 дона. Ўйинчоқ поездлар, йиғма ўйинчоқлар ҳамда конструкторлар – 46 ва 27 тонна. Ғилдиракли ўйинчоқлар, қўғирчоқлар учун аравачалар ишлаб чиқариш ҳам сезиларли камайган – 1 140,5 ҳамда 584,5 тонна. Бошқотирма ўйинчоқлар ишлаб чиқариш ҳамжмининг пасайгани айниқса ачинарли – 36 574 ва 6 210 дона.
Ўйинчоқ бошқотирмаларга талаб йўқ деёлмаймиз – уларга нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам қизиқади. Демак, ҳосил бўладиган бўшлиқни импорт ҳисобига тўлдиришга тўғри келади. Дарвоқе, импорт ҳақида. Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида 33 та мамлакатдан қиймати 9,4 млн. долларга тенг ўйинчоқларни импорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда, 3,8 млн. долларга кўп демакдир. Бу борада яққол етакчи – Хитой – 8,3 млн. доллар. Иккинчи ўриндаги Тожикистоннинг кўрсаткичи – 516,9 минг.
Арзоннинг шўрваси татимас
Тошкентда ўйинчоқлар билан савдо қиладиган дўконларнинг сон-саноғи йўқ. Уларда ҳам маҳаллий, ҳам хорижий маҳсулотларни учратиш мумкин. Фарзандингизнинг қизиқиши, аниқроғи ҳамёнингиз имкониятларига қараб, истаганингизни танлайверасиз. Тошкентнинг асосан марказий ҳудудларида фаолият юритадиган машҳур ўйинчоқ дўконлари тармоғи мавжуд. Мазкур дўконлар асосан юқори даромадга эга мижозларни жалб этади. Бу ерда 6-7 ёшли қизалоқлар учун “Барби” қўғирчоқлари 200 минг сўмдан 3 млнгача, ўғил болаларнинг “мошиначаси” 700 минг сўмгача. Сал ёши каттароқлар учун кўриниши “даҳшат” автомобиллар 1,5 миллиондан 5-6 миллионгача. Лекин сифати ҳам шунга яраша – юқори.
Халқ бозори – “Ўрикзор”да шаклан шунга ўхшаш қўғирчоқ 40-50 минг сўм, “мошинача”лар 10 минг сўмдан 100 минг сўмгача. Бу ерда ҳам бир қарашда киши ақлини шоширадиган, ташқи кўриниши чиройли ишланган ажабтовур ўйинчоқларни учратиш мумкин. Нархлари марказдаги дўконлардан анча арзон. Фақат сифат масаласи оқсайди.
“Лекин сифатли экан деб, ҳаммаям қиммат ўйинчоқ олиб беролмайди. Бизни талабимиз битта – ҳам сифатли, ҳам арзон бўлсин! Қўғирчоқлар қизларда ибо-ҳаёни, назокатни шакллантиришга хизмат қилсин” – бу набираларини етаклаб ўйинчоқ расталарини оралаётган онахоннинг сўзлари.
Салоҳиддин амаки: “Ўғил болалар албатта ўйинчоқларнинг ичида нима борлигини билгиси келади. Синдириб бўлса-да, очиб кўради. Ўзимиз ҳам шунақа эдик. Ишлаб чиқарувчилар ана шу тарафини инобатга олишлари керак. Токи бола ўша ўйинчоқни бўлакларга ажратиб, кўнгли жойига тушгандан кейин, уни яна қайта йиғиш мумкин бўлсин”.
Ҳикмат ака: “Бундан ташқари, хавфсизлик масаласи ниҳоятда муҳим. Илгари ўйинчоқларда сифат белгиси бўлар эди. Ҳозиргиларида ёпишқоқ қоғозда неча ёшли болага мўлжаллангани ёзилган бўлади. Бу қоғоз заводда ёпиштирилганми ёки сотувчиларнинг ўз “ижоди”ми, билиб бўлмайди”.
Исмини сир тутган харидор: “Бола борки, ўйинчоқни бузади, синдиради. Буниси майли, лекин айрим ўйинчоқларни уйга етказиб боришга улгурмайсиз, йўлнинг ўзида бузилиб бўлади. Сал инсофам керак-да, ишлаб чиқарувчилар!”
© Sputnik / Дильшода РахматоваКак создаются игрушки: фоторепортаж с ташкентской фабрики
Как создаются игрушки: фоторепортаж с ташкентской фабрики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Как создаются игрушки: фоторепортаж с ташкентской фабрики
“Музқаймоқни чет элники деса...”
Тошкентдаги “Оптима Бест Пласт” корхонаси болалар майдончалари учун жиҳозлар ишлаб чиқаради. Ички бозорда қизиқиш оз эмас, куни кеча БМТ Тараққиёт дастуридан ҳар бир вилоятга мана шундай тўпламлар етказиб бериш бўйича буюртма олинди. Мазкур корхона асосчилари ўз фаолиятини ўйинчоқ ишлаб чиқаришдан бошлаган.
“Бир замонлар бўлди, ички бозоримизни тўлалигича хорижликларга бериб қўйдик. Ўйинчоқларга эҳтиёж юқори эди, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолияти эса тўхтаб қолганди. Бизнинг корхонамиз 2012 йилда иш бошлаган. Болалар учун обручлар, Лего тўпламлари, ўйинчоқ боулинг каби маҳсулотларни чиқарганмиз. Албатта, бу бозорни қоплаш учун етарли эмасди. 2017 йилги Қарордан сўнг вазият ўзгарди”, дейди корхона вакили.
Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, иш жараёнида баъзан қизиқ воқеалар ҳам рўй берар экан. Янги ташкил этилган боғлардан бирини жиҳозлаш учун корхона вакиллари ўз маҳсулотларини таклиф этишади. Бироқ мутасаддилар унча руйхуш бермайди. Орадан икки-уч кун ўтиб, уларнинг маҳсулотини Тошкентда тадбиркорлик билан шуғулланаётган туркиялик ҳамкорлар кўриб қолади ва бир-иккита намунасини олиб, ўша боғ маъмуриятига кўрсатишади. Мутасаддилар “Ҳа бу бошқа гап, чет элликлар ёмон нарса таклиф қилмайди” дея ўша маҳсулотларни боққа ўрнатишга шартнома имзолайди...
© Sputnik / Рамиз БахтияровДетская площадка во дворе дома в Ташкенте
Детская площадка во дворе дома в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Детская площадка во дворе дома в Ташкенте
“Маҳсулотларимизга чет элда ҳам қизиқиш бор. Яқинда Қозоғистонлик бир мижоз хусусий боғча учун тўплам сотиб олди. Лекин чегарадан ўтказиш ниҳоятда мураккаб бўлди. Чунки Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг ўз талаблари бор, ҳужжатлаштиришда қийинчилик келиб чиқади. Тадбиркорликни ривожлантиришга масъул идоралар мана шундай масалаларда кичик корхоналарга ёрдам берса, айни муддао бўлар эди”.
“Ланди-ланди, ўйинимиз бошланмади...”
Психолог Ирода Ҳакимованинг фикрига кўра, 21-асрга келиб ҳаракатли ўйинлар камайиб кетгани бор гап. Бу ҳеч кимни ажаблантирмай ҳам қўйди. Лекин чуқурроқ ўйлаб кўрилса, ҳаракатли ўйинлар озайгани фақатгина болалар жисмонан камҳаракат бўлиб қолаяпти, дегани эмас. Бу – бола жамоада ўзини тутиши, жамоа манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйиши, дўстларни ҳимоя қилиш, шерикларига яхшилик қилиш каби фазилатлар шаклланишидан маълум миқдорда маҳрум бўлиши демакдир.
“Болага ўйинчоқ танлаётганда, ташқи кўринишига жиддий эътибор бериш керак, дейди суҳбатдошимиз. Токи унинг ранги, шакли, тузилиши агрессия уйғотмасин, аксинча, қувонч, шодлик бахш этсин. Бола ўйинчоқларда кўрганини ўз ҳаётига тадбиқ этишга ҳаракат қилади. Шунинг учун депрессив, маъюс ўйинчоқларни олиб беришдан олдин ўйлаб кўринг. Бундан ташқари, айрим Барби қўғирчоқлари ўта замонавий кийинтирилган бўлади. Демак, қизалоқ ҳам унга ўхшашни хоҳлайди ва шундай либослар олиб беринг, деб ота-онасига хархаша қилади. Қолаверса, бундай қиммат қўғирчоқларни қучоқлаб бўлмайди, кўйлаги ғижим бўлиб қолади. Болага бағрига босадиган ўйинчоқлар олиб бериш керак, токи унда меҳр улашиш истаги шаклланиб борсин”.
Худди Кумушбибидай...
Доно опа Муҳамедова ҳунармандлар оиласида катта бўлган. Бувисига қизиқиб, ўзи ҳам кичик ёшидан чеварлик билан шуғулланган, турли “фасон”лар кашф қилган экан.
Доно Муҳамедова: “Илгаридан қўл меҳнатига қизиққанман. Миллий қўғирчоқлар тайёрлай бошлаганимга тахминан тўрт йил бўлди. Баъзан бозорларда кўриб қоламан, ҳар хил кўринишдаги қўғирчоқларга миллий кийимлар кийдириб қўйишади. Лекин... Менинг қўғирчоқларимга чет элликлар кўпроқ қизиқиш билдиради. Эсдалик учун сотиб олишади. Нархи 200 минг сўмдан 500 минг сўмгача. Ўзимнинг ўнта қиз набирам бор. Ҳаммасининг туғилган кунида шу қўғирчоқларимдан совға қиламан, жон деб ўйнайди”.
Доно опа шу кунларда миллий руҳдаги композициялар яратишни йўлга қўйди. Қуйидаги суратларда сиз “Совчилар”, “Аравада келин”, “Алла”, “Бозор”, “Ўзбек хонадони”, “Келин салом”, “Ибн Сино”, “Амир Темур”, “Чойхона” каби мавзулардаги ижод намуналаридан баҳра олишингиз мумкин. “Аравада келин” композициясига қараб, замонавий ЗАГСларда хўжакўрсин учун қўша-қўша машиналар овора қилинаётган бир замонда, асли зийнат камтарликда экани ёдингизга тушади, “Келин салом”да ийманибгина турган келинчакнинг лаби устидаги холини кўриб эса Қодирийнинг Кумушбибисими дейсиз...
“Ўйинчоқ ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кучайтирилса, айни муддао бўлар эди, дейди Доно опа. Масалан, музейларда миллий композициялар бор, лекин жуда жўн ишланган. Мана бундай композицияларни музейларга жойлаштирса, қанчалаб сайёҳлар баҳра олади”.
© Sputnik / Рамиз БахтияровИзготовление традиционных кукол в Узбекистане (Доно Мухамедова)
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
1/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане (Доно Мухамедова)
© Sputnik / Рамиз БахтияровИзготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
2/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
© Sputnik / Рамиз БахтияровИзготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
3/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
© Sputnik / Рамиз БахтияровИзготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
4/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
© Sputnik / Рамиз БахтияровИзготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
5/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
1/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане (Доно Мухамедова)
2/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
3/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
4/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
5/5
Изготовление традиционных кукол в Узбекистане. Мастер Доно Мухамедова.
Янгиликлар лентаси
0