Жамият

Савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик постлари ташкил этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПост рядом с бывшей гостиницей Россия
Пост рядом с бывшей гостиницей Россия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. “Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида туну кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Рынок Малика в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Жамият
ИИББ ходимлари “Малика” бозорида рейд ўтказишди
Қарорга кўра, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади. Бунда Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:
- йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;
- хизматга жалб қилинган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;
- тадбиркорлар мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала