Шавкат Мирзиёевнинг БМТ 76-сессиясидаги нутқи - видео

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти COVID-19 пандемияси оқибатларини енгишда ва дунёда нотинчликлар кучаяётган вақтда БМТнинг ўрни янада муҳим эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибнинг халқаро муносабатларда ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.
Шунингдек Ўзбекистон ўз олдига қўйган юксак мақсадларини ҳам санаб ўтди. Улар орасида 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар миқдори бўйича “аҳоли даромади ўртачадан юқори" давлатлар қаторига қўшилиш, иқлим ўзгаришларига қарши кураш, атроф-муҳит ва био хилма-хилликни муҳофаза қилиш ва тикланадиган энергия манбаларига ўтиш каби вазифаларни санаб ўтди.
- Бу нафақат бугунги, балки келажак авлодлар олдидаги эзгу инсоний бурчимиздир, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ундан ташқари Ўзбекистон президенти 2022 йилда Оролбўйи ҳудудида, Нукус шаҳрида "яшил" энергетика бўйича БМТ билан ҳамкорликда юқори даражадаги халқаро форум ўтказиш ташаббусини ҳамда 2023 йилда Ўзбекистонда Атроф-муҳит бўйича БМТнинг юқори даражадаги Олтинчи Ассамблеясини ўтказиш таклиф этди.
Янгиликлар лентаси
0