Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг нуфузли университети филиали ташкил этилади

© Пресс-служба хокимията Ташкентской областиХоким Ташкентской области (справа) Даврон Хидоятов
Хоким Ташкентской области (справа) Даврон Хидоятов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиш тартиблари муҳокама қилинган.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг Hwashin Cyber университети филиали ташкил этилади, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ахборот-хизмати.
Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов жанубий кореялик меҳмонлар - хусусан, Корея Республикаси Hwashin Cyber университетининг МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Kim Sunggi билан шу ҳақда музокара олиб борган.
Суҳбат давомида мазкур лойиҳанинг имкониятлари ва икки тарафлама манфаатли жиҳатлари ҳақида тўхталинган.
Олий ўқув юртларида тўлов-контракт миқдори эълон қилинди
Таълим даргоҳида спорт зал, маданият саройи, кутубхона биноларини қуриш, таълим кластерини ташкил этишга келишилган.
Бунинг учун университет қошида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаб биноси, 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Таълим жараёнини ташкил этишда мутахассислик фанларидан дарсларга малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.
Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолашга келишиб олинган.
Янгиликлар лентаси
0