Ҳодисалар

Андижондаги ЙТҲда уч талаба қурбон бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Андижон шаҳри Боғишамол даҳасида рўй берган йўл-транспорт ҳодисада уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
21 сентябрь куни содир бўлган ЙТҲда “Chevrolet Tracker” автомобили ичида бўлган уч талаба ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган.
Андижон давлат тиббиёт институти матбуот хизмати хабарига кўра, бу ЙТҲда олийгоҳнинг педиатрия факультетининг 3-босқичида таҳсил олаётган А.Ю ва фармация йўналишининг 3-босқич талабалари А.А. ва И.А. вафот этишган.
Улар ўтган ўқув йилида Қозон федерал университетидан ўқишини кўчириб келишган, ижарада ёки талабалар турар жойида яшашмаган. Оиласи билан бирга истиқомат қилиб келишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
В Хорезмской области при ДТП с участием журналиста Саида Махсумова погибли четыре человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Ҳодисалар
Хоразмдаги ЙТҲда журналист Саид Махсумов ҳалок бўлди
Андижон туман ИИБ ТБ тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Андижон вилоят прокуратураси вазиятни назоратга олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала