Сиёсат

Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг уч туман ҳокимига ҳайфсан берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровХоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев
Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт тумани ва Юнусобод тумани ҳокимлари биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари учун жазоланишган.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Тошкент шаҳридаги учта туман ҳокимига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 16 сентябрь куни қабул қилинган тегишли фармойиши E-Qaror порталида эълон қилинган.
Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашевга, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовга ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иногамовга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Улар жорий йил биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари учун жазоланишган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида Юнусобод, Янги Ҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларида физик ҳажм индекси кескин пасайган.
Ортиқхўжаев бу хиёбонда барпо этилиши кутилаётган “Истиқлол” мажмуаси қурилишида бирорта дарахт кесилса, ўз аризаси билан ишдан кетишга тайёр эканини алоҳида урғулади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2021
Видео
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент аҳолисига нима ваъда берди – видео
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала