Жамият

Кимлар хусусий шифохоналарда бепул муолажа олиш мумкин

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Фотобанкка ўтишХирург перед началом операции
Хирург перед началом операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Ўзбекистондаги хусусий шифохоналарда бепул даволаниш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Ўзбекистонда фуқаролар хусусий шифохоналарда бепул муолажа олишлари мумкин. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2022 йил 1 январга қадар хусусий тиббиёт муассасалари тиббий хизмат кўрсатишдан бўшайдиган маблағларни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) кўрсатишга йўналтирганда, барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.
Бунда солиқ имтиёзи тақдим этилган хусусий тиббий муассаса аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари.
Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахсларга ҳам хусусий шифохоналарда бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала