“Мирная миссия-2021”: Марказий Осиё муштини тугмоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишУчения ШОС "Мирная миссия"
Учения ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Oбуна бўлиш
20-24 сентябрь кунлари Оренбург вилоятининг "Донгуз" полигонида ШҲТга аъзо давлатларнинг аксилтеррор қўмондонлик штаб ўқув-машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Террорчиларнинг Афғонистондан Марказий Осиё мамлакатларига ўтиши, яқин келажакда минтақа хавфсизлигига асосий таҳдид бўлиб турибди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг ҳарбий хизматчилари иштирокида “Мирная миссия – 2021”(Тинчлик миссияси – 2021) қўмондонлик штаб ўқув-машғулотлари бошлангани бундай таҳдидларга муносиб жавобдир.
2021 йилнинг 20-24 сентябрь кунлари Оренбург вилоятининг "Донгуз" полигонида ШҲТга аъзо давлатларнинг аксилтеррор қўмондонлик штаб ўқув-машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Унга Беларусь, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами – 5500 нафар ҳарбий хизматчи ва 1200 дан ортиқ техника жалб қилинган. Қайд этиш жоизки, Беларусь ШҲТда кузатувчи мақомига эга ва белорус ҳарбийлари кўп йиллар давомида биринчи марта бундай “Тинчлик миссиясида” иштирок этмоқда.
Военные Узбекистана участвуют в учениях стран ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2021
Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТ мамлакатларининг “Мирная миссия” машғулотларида иштирок этмоқда
Қозоғистондан Оренбург вилоятига "Ғарб" минтақавий қўмондонлигининг танк ва самолёт экипажлари, ҳамда разведка-ҳужум ротаси етиб келди. Махсус тактик ҳаракатларга Қозоғистон Ҳарбий ҳаво кучларининг Су-25 самолётлари ҳам жалб қилинган.
Россиядан машғулотларда Марказий ҳарбий округ қўшинлари бўлинмалари, махсус кучлар, Россия Федерациясининг бешта округидаги учиш экипажлари ва Қирғизистондаги Россиянинг бирлашган "Кант" базаси ҳарбийлари иштирок этмоқда. Махсус тактик ҳаракатларда 30 та самолёт ва вертолётлар жалб қилинган бўлиб, булар: Су-34 қирувчи бомбардимончи, Су-24МР разведкачилари, Су-25 ҳужумчи ва Ил-76 ташувчи ҳарбий самолётларидир. Бундан ташқари, Ми-24 ҳужумчи вертолётлари, Ми-8 жанговар транспортлари.
“Тинчлик миссияси -2021” машғулотларининг асосий мақсади – ШҲТга аъзо давлатларнинг бирлашган коалицион ҳарбий кучларини бошқариш ҳамда қўмондонлик фаолиятини мувофиқлаштириш ва террорчи гуруҳларнинг янги тактикасига қарши тажриба алмашиш. Аксилтеррор операциясининг вазифалари Марказий Осиё минтақасидаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинмоқда.
Ўқув машғулотларини давомида “ноқонуний қуролли тузилмалар” ҳужумларига ҳарбийларнинг бардош бера олиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда қарши ҳужумда “душман”ни йўқ қилишни ўрганишмоқ даркор.
Бўлинмалар халқаро террорчилик ташкилотларнинг тактикаларига қарши кураш усуллари ва йўлларини ўрганмоқдалар: улар дронларни уриб тушириш, қўпорувчи-террорчи гуруҳларнинг йўқ қилишни, кимёвий ва биологик қуролга қарши куршашишни ўрганишмоқда.

Ўта хавотирли ҳолат

АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан жадал эвакуация қилингани (қочганидан) кейин бу мамлакатда вазият ёмонлашишда давом этмоқда. Толибларнинг ҳокимиятни қўлга киритиши терроризмнинг Марказий Осиё мамлакатларига тарқалиш истиқболларини очиб бериб, Россия, Хитой, Покистон ва Эроннинг геосиёсий манфаатларига таҳдид солиши мумкин. Айни вақтдаги ўсиб бораётган миграцион инқироз – асосий хавф эмас.
АҚШ қолдирган улкан қурол-яроғларга эга бўлган турли террорчилари ҳужумлари ШҲТ мамлакатларга таҳдид солмоқда. Улар Афғонистон ҳудудида ўз таъсирини ва фаоллигини кундан-кунга ортириб боришмоқда.
Россия Марказий ҳарбий округи қўшинлари Александр Лапин 20 сентябрь куни “Донгуз” полигонида "Тинчлик миссияси 2021" қўшма машқлар дастурини очиб бераётиб, шундай деди: толибларнинг Афғонистондаги ҳокимиятни қўлга олгандан сўнг, ИШИД* ва бошқа халқаро террорчиликташкилотларнинг позицияларининг кучайиши алоҳида хавотирга сабаб бўлади. Бу мамлакатларимизнинг чегара ҳудудларига кириб келиш хавфини туғдиради”.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси қуруқликдаги қўшинларининг жанговар тайёргарлик бўйича қўмондонининг ўринбосари Фатҳулло Идоятуллозода қўшма машқларнинг минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва қардош халқларнинг иноқлашиши учун ўта муҳимлигини қайд этди.
Аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ШҲТ манёврларини ўтказишда Суриядаги ҳарбий амалиётлар тажрибаси ҳам инобатга олинишини айтганди. Бундай даражаги ҳарбий раҳбарнинг сўзлари алоҳида аҳамиятга эгадир. Кўриниб турибдики, ҳозирги Афғонистон ШҲТ ва КХШТга аъзо мамлакатлар қуролли кучларининг бош штабларини хавотирга солмоқда.
Шу сабабли, Оренбург яқинидаги Россия ва Қозоғистон ҳаво кучлари бугунги кунда ерни ҳаводан разведкаси, олдинга силжиш устунларини йўқ қилиш ва "қўпорувчи-террорчи гуруҳлар"нинг зенит қурилмаларини бомбардимон қилиш амалиётини ўтказмоқдалар. Қозоғистон Республикасининг Су-25 қирувчи самолёти "душман" артиллерияси жойлашган масканга ракета зарбалари бермоқда. ВСМ-1 миналаш тизимига эга Ми-8 вертолётлари ҳам жалб қилинган, бу мудофаа чизиғига мина портловчи тўсиқларни тезда ўрнатишга имкон беради.
Марказий ҳарбий округнинг муҳандислари потрлатиш йўллари билан танкка қарши 2 киллометрдан зарба бера оладиган махсус ҳарбий қурилмаларни синовлардан ўтказишмоқа (бунинг учун тротил эквивалентида 20 тоннага яқин портловчи моддалар керак бўлади).
Бирлашган кучлар гуруҳининг жанговар тузилмаларини тез олдинга силжиб (қарши ҳужум)га ўтиши учун ИМР-3 махсус тозаловчи машиналари, УР-77 миналардан тозалаш қурилмалари ва оғир механизациялашган кўприклар синовдан ўтказилиб қўлланилмоқда.
Назначен новый директор Исполнительного комитета Региональной антитеррористической структуры ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси: Руслан Мирзаев раҳбарлик лавозимига тасдиқланди
Демак, бу "Тинчлик миссияси-2021" ҳарбий машғулотларнинг бошланиши, олдинда яна 70 дан ортиқ артиллерия, 4500 та реактив ракеталар синови ва фугас-заррачаларни қўлланилиши ҳамда танкларга қарши ракеталарни ишлатиш механизмини кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Қаршилик кўрсатиш суръати

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ташкил этилганидан буён унга аъзо давлатлар "Тинчлик миссияси" номи остида терроризмга қарши биргаликда қатор муҳим машқларни ўтказишган.
Биринчи тактик машғулотлар 2003 йил августда Қозоғистон ва Хитой ҳудудида бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистондан ташқари бошқа барча ШҲТ аъзо давлатлар қатнашган.
ШҲТ дастлаб юқори маррани кўзлади ва "Тинчлик миссияси-2005"да Россия ва Хитой ҳарбий-денгиз флотининг 10 минг ҳарбийлари, стратегик авиация ва зарба берувчи кемалари иштирокида машғулотлар ўтказилди.
Вақт ўтиши билан ШҲТ аъзолари ва тактик ҳаракат машғулотлар иштирокчиларининг таркиби кенгайиб бормоқда. Маълумот учун, бугунги кунда тўққиз давлат -Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Эрон (17 сентябрдан), Ўзбекистон – ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзолари ҳисобланади.
Военные учения на полигоне Харб-майдон в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
“Қудратимизга шубҳа қилма”: Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия машғулотлари қандай ўтди
Ҳозирда ШҲТда кузатувчи мақомига эга давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон мамлакатлари (қарор қабул қилиш ҳуқуқисиз) мажлисларда қатнашиши ва кун тартибини муҳокама қилишда иштирок этишлари мумкин. Бундан ташқари, ШҲТнинг мулоқотлар бўйича ҳамкор давлатлари бор - Озарбайжон, Арманистон, Туркия, Камбоджа, Непал ва Шри-Ланка). Ташкилот улар билан айрим соҳаларда (ШҲТ Шартномасида кўзда тутилган) ўзаро ҳамкорлик қилади. Бу мамлакатларнинг бари ШҲТ доирасида ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик ривожланиши учун сезиларли захирани ифодалайди. Бу Марказий ва Жанубий Осиёнинг террорчиларга қарши курашида, шубҳасиз, ўта муҳим аҳамият касб этади.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0