Миграция

Москва вилоятидаги Миграция маркази ноябрь ойида ёпилади

CC BY 4.0 / Единый миграционный центр Московской области / Единый миграционный центр Московской области
Единый миграционный центр Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Аввалроқ Москва вилояти ва Москва шаҳри миграция марказлари бирлаштирилиши маълум қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Москва вилояти Красногорск тумани Путилково посёлкасидаги Миграция маркази ноябрь ойида янги жойга кўчиб ўтади. Бу ҳақда вилоятнинг минтақавий хавфсизлик бошқармаси раҳбари Роман Каратаев маълум қилди.
“Андрей Юрьевич, биз сизнинг топшириғингизга биноан патент расмийлаштириш учун янги қулай жойни топдик, демак, ноябрь ойида биз янги жойга кўчиб ўтишимиз лозим. Путилководаги Миграция маркази ўз ишини тўхтатади”, - дея маълум қилди Каратаев йиғилиш давомида Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёвга.
Аввалроқ Москва вилояти ва Москва шаҳри миграция марказлари бирлаштирилиши хабар қилинган эди. Путилково посёлкасида жойлашган Миграция маркази Москва шаҳар Миграция маркази (Сахарово)га кўчиб ўтиши кутилмоқда.
Смартфон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Россия
Россияда мигрантларга иш топишда ёрдам берадиган мобил илова ишга туширилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала