ЎФА “Сурхон” клуби раҳбарияти ва уч футболчисини футбол фаолиятидан четлатди

CC0 / Unsplash / Emilio Garcia / Футбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Oбуна бўлиш
ЎФА “Сурхон” футбол клуби вакиллари ва унинг собиқ футболчилари ўртасида вужудга келган вазиятни кескин қоралаган.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) “Сурхон” футбол клуби вакиллари ва унинг собиқ футболчилари ўртасида вужудга келган вазият юзасидан баёнот берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Сурхон” клубининг маъмурий бошқарув офисига футбол клубининг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев ташриф буюргани, клуб офисида клубнинг айрим ходимлари ва мазкур футболчилар ўртасида вужудга келган низоли вазият билан боғлиқ маълумотлар тарқалган эди.
Таъкидланишича, ушбу вазият юзасидан ЎФА раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтган.
Баёнотда ёзилишича, ассоциация бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралайди. Мазкур шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имиджига путур етказмоқда.
“Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдураҳмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди”, - дейилган хабарда.
ЎФА барча футбол клублари раҳбариятига ўз жамоаларида қатъий интизомни сақлашни ва ҳар қандай вазиятда ҳам этика нормаларига риоя қилишни тавсия этган.
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
“Сурхон” вакиллари ва собиқ футболчилари ўртасидаги муштлашув юзасидан тергов бошланди
Янгиликлар лентаси
0