Жамият

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Lada автомобиллари сотуви бошланди - видео

© Sputnik / Вадим ШекунМосковский международный автомобильный салон
Московский международный автомобильный салон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Lada автомобиллари сотуви старт берилди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Lada автомобиллари сотуви бошланди.
Биринчи Lada Vesta SW ва Lada Xray автомобиллари республика бўйлаб савдо марказларига олиб келинди.
"Харидорлар республикада йиғилган моделларга катта қизиқиш билдиришмоқда", - деб маълум қилинди РИА Новостига Тошкент туманлари биридаги дилерлик марказида.
Илгарироқ “Roodell” компанияси республикада “Lada” автомобилларини серияли ишлаб чиқариш бошлангани ҳақида хабар қилганди.
Таъкидланишича, йирик узелли йиғиш усулида (SKD) биринчи бўлиб “Lada Vesta SW” ва “Lada XRAY” моделларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. Тез орада улар сафига “Lada Largus” ҳам қўшилади.
“Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги “ADM Jizzakh” корхонасида автомобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Компания хабарига кўра, маҳаллий йиғиш “Lada” автомобилларини истеъмолчилар учун (биринчи навбатда, кредит дастурлари ва Trade-in туфайли) янада арзонроқ қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала