Сиёсат

Ўзбекистоннинг ШҲТда раислиги юқори даражада бўлиб ўтади - Камилов

© МИД УзбекистанаКамилов провёл совещание в МИЦА посвященное ШОС
Камилов провёл совещание в МИЦА посвященное ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
2022 йилда ШҲТ доирасида Ўзбекистон раислигида 80дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ўзбекистоннинг ШҲТда раислиги юқори даражада бўлиб ўтади, деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 22 сентябрь куни Марказий Осиё халқаро институтида бўлиб ўтган йиғилишда.
– Ўзбекистон халқаро тадбирларни ташкиллаштиришда катта тажрибага ега. Шу боис мамлакатимизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасидаги барча тадбирлар юксак савияда ўтказилишига шубҳа йўқ, - деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Душанбеде бўлиб ўтган ШҲТ саммитида, ШҲТда раислик навбати ротация тартибида Ўзбекистонга ўтган эди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов 2022 йилда ШҲТ доирасида Ўзбекистон раислигида 80дан ортиқ тадбирлар бўлиб ўтишини хабар қилган эди. Маълумот учун, Ўзбекистон ШҲТда 2004, 2010 ва 2016 йилларда раислик қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader