Россия

Россияда мигрантларга иш топишда ёрдам берадиган мобил илова ишга туширилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишСмартфон
Смартфон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Янги имкониятлар чет эл фуқароларига Россия ҳудудида бўлиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда, шунингдек, мутахассисликлари бўйича иш топишда қўл келиши таъкидланмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 2022 йилда меҳнат муҳожирларига иш топишда ёрдам берадиган мобил илова ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда РФ ҳукумат раҳбарининг ўринбосари Алексей Оверчук хабар берган, деб ёзади Sputnik Тожикистон нашри.
Янги имкониятлар чет эл фуқароларига Россия ҳудудида бўлиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда, шунингдек, мутахассисликлари бўйича иш топишда қўл келиши таъкидланмоқда.
"Эндиликда чет элликлар битта мобил илова ёрдамида Россияга кириб келиш ва иш топишлари мумкин, барча босиб ўтиладиган босқичлар бунда ўз аксини топган ва илова жуда қулай яратилган. Чет эл фуқаролари унинг ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштиришлари ва иш излашлари мумкин", - дея таъкидлади Россия бош вазирининг ўринбосари.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Миграция
Патент, РВП ва ВНЖ: муҳим ўзгаришлар кутилмоқда
Оверчукнинг айтишича, мобил иловани ишга тушириш ишлари келаси йилга режалаштирилган.
Ушбу илова ёрдамида, мигрант, Россияга кириб келишига чекловлар бор-йўқлигини аниқлаши мумкин - бунинг учун у шунчаки паспортни сканер қилиши керак бўлади. Мутасадди органлар ҳужжатларни текшириб, барча зарур маълумотларни тақдим этадилар.
Агар паспорт соҳибига Россияга кириб келишига чекловлар бўлмаган тақдирда, фойдаланувчига бошқа хизматлар таклиф этилади.
Оверчукнинг айтишича, Россияда 3,8 миллионга яқин мигрантлар патент, ёки ЕОИИ фуқаролари сифатида меҳнат шартномалари асосида ишлашади, ва яна 290 минг нафар ёшлар талабалик мақомига эга.
Илгарироқ, Москвада меҳнат мигрантлари учун патентларнинг янги шакллари жорий этилаётгани ҳақида хабар қилинган эди, эндиликда ҳужжатни мигрантлар электрон тарзда олишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader