Сўнгги 4 йилда ипотека кредитлари миқдори 4,2 баравар ошди - МБ

© УзА / Абу Бакир Урозов, Сарвар УрмоновНовые дома в Сергелийском районе
Новые дома в Сергелийском районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бугун кимлар ипотека кредити олмоқда? Мижозларнинг ўртача ёши, жинси ва қайси ҳудуддан уй сотиби олаётгани ҳақида МБ таҳлили.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Марказий банк хабар беришига кўра сўнгги 4 йил давомида аҳолига ажартилган ипотека кредитлари миқдори 4 баравар ошган.

Хусусан, 2017 йилда аҳолига берилган ипотека кредитлари қолдиқлари миқдори 7,6 трлн. Сўмни ташкил қилган бўлса, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига ушбу кўрсатгич 32,1 трлн. Сўмни ташкил қилди, дейилган банк маълумотида.

Ушбу кредитлар таркибида тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳам салмоқли улушга эга. Хусусан, 2017 йилда тижорат банклари жами 4,0 трлн. Сўм ипотека ажратган бўлса. 2020 йилда ушбу кредитлар миқдори 9,1 трлн. Сўмни ташкил қилган.
2021 йилда ҳудудлар кесимида энг катта миқдорда ипотека кредитлари олган ҳудуд – Тошкент шаҳри бўлган. Жорий йилнинг 8 ойида пойтахтда жами 1,3 трлн. сўмлик ипотека кредити ажратилган. Иккинчи ўринда - Хоразм вилояти (484 млрд.сўм), учинчи ўринда - Самарқанд вилояти (476 млрд. сўм) ва тўртинчи ўринда Андижон вилояти (436 млрд. сўм) ипотека кредитлари ажратилган.
Ипотека олган мижозларнинг аксарияти 31-50 ёшли (68%), эркаклар (58%) бўлган ва улар янги қурилган (84%) уй-жойларни харид қилшган. Ёши 30дан паст бўлган мижозлар сони 26%ни ва кредит олганлар орасида аёллар улуши 42%ни ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0