Ҳодисалар

Тошкентда самолёт йўловчи ўлими туфайли мажбурий қўнишни амалга оширди

Самолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
British airways самолёти йўловчи ўлими туфайли Тошкентда мажбурий қўнишни амалга оширди
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Исломободдан Лондонга қараб парвоз қилаётган British airways самолёти Тошкент аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди, деб хабар қилди РИА Новости Ўзбекистон аэропорти матбуот-хизматига таянган ҳолда.
British airways авиакомпаниясининг "Boeing-777" самолёти йўловчи аёл ўлими туфайли Тошкентда мажбурий қўнишни амалга оширди. Самолёт Исломободдан Лондонга қараб парвоз қилаётган эди", - деб айтган аэропорт ходими.
Аэропорт ходимининг сўзларига кўра, аёл ўлимининг дастлабки сабаби - юрак уришининг тўхташи. Аёлнинг қайси давлат фуқароси эканлиги ҳақидаги саволга аэропорт ходими жавоб бера олмаган. Айни вақтда рейс йўловчилари Тошкент аэропорти терминалларидан бирида эканлиги айтилмоқда. Улар самолёт парвозни давом эттиришини кутишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала