Туркманбоши Гурбангули Бердимуҳамедов комага тушган эмас - дипломатлар

© AFP 2023 / Igor SasinПрезидент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов на ахалтекинском жеребце принимает участие в праздновании Дня лошади в Ашхабаде
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов на ахалтекинском жеребце принимает участие в праздновании Дня лошади в Ашхабаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Туркманистон президенти куни кеча ҳукумат раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган мажлисни ўтказган, йиғилиш давомида ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилган, деб маълум қилишган Москвадаги Туркманистон элчихонаси дипломатлари.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Сал аввал Туркманистон мухолифат блогерлари томонидан тарқатилган Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг соғлиғи ёмонлашгани, жумладан у комадалиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда Москвадаги Туркманистон элчихонасига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
"Қатор ОАВларда тарқатган Туркманистон президентининг гўёки соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар, … мутлақо ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди", - деб айтишган Туркманистон элчихонаси дипломатлари.
Гурбангули Бердимуҳамедов бир кун олдин ҳукумат раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган мажлисни ўтказган ва унда ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилган, дея таъкидланади элчихона матбуот-хизмати хабарида.
Дипломатик идоранинг аниқлик киритишича, "Туркманистон президенти иштирокидаги энг сўнгги тадбирларни turkmenistan.gov.tm сайтига кириб томоша қилиш мумкин".
Душанба, 21 сентябр куни давлат раҳбари ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишини ўтказган. Тадбир доирасида Бердимуҳамедов қатор ҳужжатларни имзолаган. Бундан ташқари, мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига (байрам 27 сентябрда нишонланади) у 258 нафар туркманистонлик ва олти нафар чет эллик фуқароларни афв этган.
Янгиликлар лентаси
0