Жамият

Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган кўприк лойиҳасига қанча маблағ ажратилган

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством моста через Амударью.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством моста через Амударью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Амударёда қурилаётган кўприк Лойиҳанинг қиймати 174 миллион доллар. 80 километрлик темир йўл ва 413 метр узунликдаги кўприк барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондан Хоразм вилоятига кетаётиб, дастлаб Амударёда қурилаётган кўприкни кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мирзиёев ушбу кўприк лойиҳаси билан ўтган йили декабрда Хоразмга ташрифи чоғида танишган, кўп ўтмай унинг қурилиши бошланган эди. Бугунги кунда қирғоқлар темир-бетон билан мустаҳкамланиб, кўприкнинг таянч устунлари қурилмоқда.
“Лойиҳанинг қиймати 174 миллион доллар бўлиб, унинг эвазига 80 километрлик темир йўл ва Амударё устида 413 метр узунликдаги кўприк барпо этилади”, - дейилган хабарда.
Президент қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди.
“Бу одамлар узоқ йиллар кутган лойиҳа. Энди янада кўп йиллар халқимизга хизмат қилиши керак. Шунинг учун биринчи ўринда сифат. Ажратилган маблағ кичкина эмас. Тажрибали мутахассисларни жалб этиб, ҳар бир жиҳатни ўйлаб, элимга, юртимга деб қуриш керак”, - деди Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством моста через Амударью.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством моста через Амударью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством моста через Амударью.
Маълум қилинишича, кўприк қурилгандан кейин Хоразм вилояти билан Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги темир йўл масофаси 240 километрга, вақти эса 6 соатга қисқаради. Маҳаллий юк ташиш ҳажми йилига 12 миллион тоннадан 25 миллион тоннага ошади. Шунингдек, халқаро транзитлар учун ҳам қулайлик кенгаяди. Автомобиллар ҳаракати яхшиланиб, аҳолининг узоғи яқин бўлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством моста через Амударью.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством моста через Амударью. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством моста через Амударью.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала