Россия

Захарова: AUKUS ҳамкорлиги тузилиши НАТО учун шок бўлди

© МИД РФ / Фотобанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел РФ Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел РФ Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Россия ТИВ расмий вакили Австралия, Великобритания ва АҚШнинг AUKUS ҳамкорлиги нафақат уларнинг душманлари, балки иттифоқдошлари учун ҳам катта кутилмаган ҳолат бўлганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Австралия, Великобритания ва АҚШнинг хавфсизлик соҳасида AUKUS ҳамкорлигини ташкил этиши НАТО учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова “Соловьев Live” YouTube канали эфирида маълум қилди.
“Бу АҚШ, Австралия ва Британия ўзини душмани деб атайдиганлар, уларга қарши дўст бўлмоқчи бўлганлар учун эмас, балки иттифоқдошлар ва АҚШ ва Британия таркибига кирувчи ҳарбий-сиёсий блоклар учун мутлақо кутилмаган ҳолат бўлди. (...) НАТО учун эса батамом кутилмаган ҳолат, шок бўлди”, - деди Захарова.
У ҳозир бу ҳамкорлик атрофидаги вазият мутахассислар томонидан, айниқча, ҳарбий-стратегик маслалар соҳасида жиддий диққатни талаб этишини қўшимча қилди.
Саммит ЕС в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Дунёда
Европа Иттифоқи AUKUS билан ҳамкорлик қилишдан умидвор
Австралия, Великобритания ва АҚШ 15 сентябрь куни хавфсизли соҳасида янги ҳамкорлик – AUKUS ташкил этилганини эълон қилди. Бу ҳамкорлик доирасида Австралия томони, хусусан, Америка технологиялари асосида камида саккизта атом сувости кемаси қуришни ҳамда ўз қуролли кучларини АҚШда ишлаб чиқарилган қанотли ракеталар билан қайтадан жизоҳлашни режалаштирмоқда. Шу туфайли Канберра Париж билан ўз тарихида энг йирик мудофаа шартномасини бекор қилди. Париж бу хатти-ҳаракатларни ортдан урилган пичоқ деб атади. 2016 йилда шартнома бир томонлама бекор қилингандан сўнг Франция АҚШ ва Австралиядаги элчиларини зудли билан маслаҳатлашиш учун чақиртириб олди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала