Дунёда

Америка компанияси Польшада кичик ядровий реакторлар қуради

© Sputnik / Евгений ЕпанчинцевДобыча природного урана на месторождении Хиагдинского рудного поля
Добыча природного урана на месторождении Хиагдинского рудного поля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Польша кўмирда ишлайдиган ИЭСлар ўрнига АҚШ билан ҳамкорликда ядровий реакторлар қуришга қарор қилди.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Американинг NuScale Power LLC ҳамда Польшанинг KGHM Polska Miedz компаниялари Польшада бир неча кичик қувватли ядровий реакторлар қуришга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Бизнинг келишув мавжуд кўмирли турбиналарни замонавийлаштириш ҳамда янги, кичик қувватли, ҳар бири 77 МВт бўлган 1тадан 12тагача модулли реакторлар қуришни ўз ичига олган”, - деди KGHM компанияси вакили.
Шартномани учта томон имзолаган. Учинчи томон – энергетика масалаларида консалтинг хизматлари кўрсатувчи PBE Molecule Sp. z o. o. Sp. k. Компанияси.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу шартнома бўйича дастлабки реакторни 2029 йилда ишга тушириш режалаштирилган.
Шартномани имзолаш маросимида давлат активлари вазири ўринбосари Кароль Рабенда Польшага муқобил энергия манбаалари билан бир қаторда барқарор энергия тизимлари ҳам керак.
“Биз Польша энергетика тизимининг трансформацияси арафасида турибмиз. Бу нафақат чақириқ, балким иқтисодни ривожлантириш учун янги импульс ҳам бўлиши мумкин. Биз муқобил энергия манбааларини ривожлантирмоқдамиз, лекин ядровий энергетикасиз – барқарорликка эриша олмаймиз. Шунинг учун биз ҳам муқобил ҳам ядровий энергетикани бирга ривожлантирамиз”, - деди Рабенда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг июль ойида Польша ҳукуматининг стратегик энергетика инфратузилма масалалари бўйича маъсули Петр Наимский – Польша ядровий энергетикасиз кун кўра олмайди, 2033 йилга қадар мамлакатда умумий қуввати 6-9 ГВт бўлган 6та атом энергоблоки қурилади, деган эди.
Маълумот учун, айни дамда Польшада бирорта ҳам АЭС йўқ. 1980 йилларда "Жарновец" номли АЭС қурила бошлаган эди, лекин 1990 йилда унинг қурилиши тўхтатилди. Бугунги кунда Польшада ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 70% кўмир ёнилғиси ёрдамида олинади.
Сўнгги вақтлардан “Яшил энергетика” шиори остида яшаётган Европа Иттифоқи экологик жиҳатдан энг ифлос ёнилғи ҳисобланган кўмирдан кенг фойдаланаётган Польшага танқидий назар билан қарамоқда. Бир неча кун олдин Люксембург суди “Туров” шахтасидан кўмир қазиб олишни қайта бошлагани сабабли, Польшага катта жарима солган эди. Суд Варшавани кўмир қазиб олишни тўхтатмагунча ҳар куни 500 минг евро тўлаши ҳақида қарор чиқарган. Сабаб – Польша кўмир қазиб олишни кенгайтириши сабабли чегаранинг у томони Чехия аҳолисининг сув таъминотига зарар етган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader