БААдан келтирилган 15,3 млрд сўмлик парфюмерия воситаларининг сохта транзити фош этилди

© Pexels / Karolina GrabowskaПарфюмерия
Парфюмерия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Oбуна бўлиш
БААдан юк машинасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 доллар қийматга эга салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари "Олот" чегара-божхона пости орқали республика ҳудудига кирган.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона хизмати ходимлари республикадан транзит тарзида олиб ўтилаётган парфюмерия воситаларининг мамлакат ҳудудида тушириб қолдириб, ноқонуний равишда ички бозорга йўналтиришга бўлган уринишни бартараф этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, БААдан юк машинасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 доллар қийматга эга салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари Бухоро вилояти "Олот" чегара-божхона пости орқали республика ҳудудига кирган. Транзит тарзида ҳаракатланаётган мазкур юклар қўшни давлатга чиқиши учун Фарғона вилоятидаги "Ўзбекистон" постига йўналтирилган.
Аммо тезкор маълумотлар асосида мазкур автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилади. Натижада, автомашинага ортилган парфюмерия воситаларининг катта қисми йўл давомида тушириб қолдирилгани маълум бўлган.
Узбеко-афганская граница в районе Термеза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Фарғонада "Мерседес"ни бўлаклаб олиб ўтмоқчи бўлган шахс найранги фош этилди
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларидан сўнг парфюмерия товарлари пойтахтнинг Сергели туманидаги омборлардан бирига ноқонуний равишда тушириб қолдирилгани аниқланган.
Тезкор тадбир натижасида сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 95 минг 577 дона парфюмерия воситасининг яширин айланмасига чек қўйилган. Қиймати салкам 15,3 миллиард сўмни ташкил қилаётган мазкур товарларнинг эгаси ҳам аниқланиб, ушбу шахсга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0