https://sputniknews.uz/20210923/baadan-keltirilgan-153-mlrd-somlik-parfyumeriya-vositalarining-soxta-tranzitini-fosh-etdi-20617627.html
БААдан келтирилган 15,3 млрд сўмлик парфюмерия воситаларининг сохта транзити фош этилди
БААдан келтирилган 15,3 млрд сўмлик парфюмерия воситаларининг сохта транзити фош этилди
Sputnik Ўзбекистон
БААдан юк машинасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 доллар қийматга эга салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари "Олот" чегара-божхона... 23.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-23T10:48+0500
2021-09-23T10:48+0500
2021-09-23T10:51+0500
ҳодисалар
давлат божхона қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20617531_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_19e82bbb47c6eda50871ca311ce820e7.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона хизмати ходимлари республикадан транзит тарзида олиб ўтилаётган парфюмерия воситаларининг мамлакат ҳудудида тушириб қолдириб, ноқонуний равишда ички бозорга йўналтиришга бўлган уринишни бартараф этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум бўлишича, БААдан юк машинасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 доллар қийматга эга салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари Бухоро вилояти "Олот" чегара-божхона пости орқали республика ҳудудига кирган. Транзит тарзида ҳаракатланаётган мазкур юклар қўшни давлатга чиқиши учун Фарғона вилоятидаги "Ўзбекистон" постига йўналтирилган.Аммо тезкор маълумотлар асосида мазкур автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилади. Натижада, автомашинага ортилган парфюмерия воситаларининг катта қисми йўл давомида тушириб қолдирилгани маълум бўлган.Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларидан сўнг парфюмерия товарлари пойтахтнинг Сергели туманидаги омборлардан бирига ноқонуний равишда тушириб қолдирилгани аниқланган.Тезкор тадбир натижасида сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 95 минг 577 дона парфюмерия воситасининг яширин айланмасига чек қўйилган. Қиймати салкам 15,3 миллиард сўмни ташкил қилаётган мазкур товарларнинг эгаси ҳам аниқланиб, ушбу шахсга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210915/fargonada-mersedesni-bolaklab-olib-otmoqchi-bolgan-shaxs-nayrangi-fosh-etildi-20496834.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20617531_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_013a0bdcc02ad04bdf883a6407a08573.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ҳодисалар , давлат божхона қўмитаси
ҳодисалар , давлат божхона қўмитаси
БААдан келтирилган 15,3 млрд сўмлик парфюмерия воситаларининг сохта транзити фош этилди
10:48 23.09.2021 (янгиланди: 10:51 23.09.2021) БААдан юк машинасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 доллар қийматга эга салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари "Олот" чегара-божхона пости орқали республика ҳудудига кирган.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона хизмати ходимлари республикадан транзит тарзида олиб ўтилаётган парфюмерия воситаларининг мамлакат ҳудудида тушириб қолдириб, ноқонуний равишда ички бозорга йўналтиришга бўлган уринишни бартараф этди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, БААдан юк машинасида келтирилаётган, ҳужжатларга кўра 48 минг 341 доллар қийматга эга салкам 26 тонна оғирликдаги парфюмерия воситалари Бухоро вилояти "Олот" чегара-божхона пости орқали республика ҳудудига кирган. Транзит тарзида ҳаракатланаётган мазкур юклар қўшни давлатга чиқиши учун Фарғона вилоятидаги "Ўзбекистон" постига йўналтирилган.
Аммо тезкор маълумотлар асосида мазкур автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудида божхона ходимлари томонидан тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилади. Натижада, автомашинага ортилган парфюмерия воситаларининг катта қисми йўл давомида тушириб қолдирилгани маълум бўлган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларидан сўнг парфюмерия товарлари пойтахтнинг Сергели туманидаги омборлардан бирига ноқонуний равишда тушириб қолдирилгани аниқланган.
Тезкор тадбир натижасида сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 95 минг 577 дона парфюмерия воситасининг яширин айланмасига чек қўйилган. Қиймати салкам 15,3 миллиард сўмни ташкил қилаётган мазкур товарларнинг эгаси ҳам аниқланиб, ушбу шахсга нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.