Дунёда

Димаш Осиёнинг энг келишган эркаклар рейтингида биринчи ўринни эгаллади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишФестиваль "Песня года – 2020"
Фестиваль Песня года – 2020 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Қозоғистонлик хонанда Димаш Осиёнинг энг келишган эркаги мақомига даъвогарлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Қозоғистонлик машҳур хонанда Димаш Кудайберген King Choice "Осиёдаги энг келишган 100 эркак - 2021" рейтингида биринчи ўринга чиқди.
Танлов сайтида ёзилишича, қозоғистонлик хонандага рекорд миқдорда 5,8 миллиондан ортиқ фойдаланувчи овоз берган. Аммо овоз бериш жараёни ҳали якунига етмади, у 30 сентябргача давом этади.
Открытие XXVII Славянского базара в Витебске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2019
Дунёда
Яқинда Тошкентга келган хонанда Димашнинг янги клипи намойиш қилинади
Иккинчи ўринда Жанубий Кореянинг BTS гуруҳининг солисти Ким Сокжин. Унда 37 минг камроқ овоз олган. Рақамларга қараганда у қозоғистонлик қўшиқчининг ягона рақиби.
Учинчи ўринда Таиланд актёри Вин Метавин, унга 1,4 миллион овоз берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрел ойида Тошкентда Димаш Кудайберген Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев билан учрашганди.
Қўшиқчи Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевнинг давлат ташрифи доирасида Тошкентда “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида чиқиш қилди. Хонанда SOS d‘un terrien en detresse номли француз қўшиғини ижро этди ва ўзбек томошабинлари қалбини забт этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала