Россия

ФХХ диний экстремистик ғоялар тарғиботи билан шуғулланган мигрантларни қўлга олди - видео

© ЦОС ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишФСБ пресекла деятельность религиозно-экстремистской ячейки в Екатеринбурге
ФСБ пресекла деятельность религиозно-экстремистской ячейки в Екатеринбурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Екатеринбургда мигрантларни экстремизмга ёллаш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. ФХХ мигрантлар ўртасида экстремистик ғояларни тарғиб қилган бир гуруҳ Марказий Осиё давлатларидан келган фуқароларни қўлга олди, деб хабар берди РИА Новости ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар марказига асосан.
"РФ ФХХ Екатеринбург шаҳрида Марказий Осиё минтақаси давлатларидан келган фуқароларидан ташкил топган диний экстремистик ячейканинг фаолиятига чек қўйди”, - дейилган хабарда.
Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзолари халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиш ва меҳнат мигрантларини Россия Федерациясида террорчилик жиноятларини содир этишга кўндириш ишлари билан шуғулланишади.
Гуруҳнинг барча аъзолари ҳибсга олинди. Кучишлатар бўлинма ходимлари уларнинг Яқин Шарқдаги террорчилик ташкилотлари раҳбарлари билан алоқаси борлигини исботловчи далилларни топдилар. Шунингдек, 3 кило портловчи модда олиб қўйилди.
Ҳибсга олинган 10 нафар киши Россиядан чиқариб юборилади, қолган беш нафар фуқарога нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader